Омонат бўйича фоизли даромадни олдиндан (аванс шаклида) олиш мумкинми?
Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.
Манба: Finlit.uz
Омонат маблағларини муддатидан олдин ечиб олсамда, фоизли даромадларни сақлаб қолишим мумкинми?
Агар Сиз омонат маблағларингизни муддатдан олдин ечиб олсангиз, ҳар доим ҳам омонатингиз бўйича ҳисоблаб келинган фойдани сақлаб қололмайсиз. Чунки барча омонат турлари ҳам бундай шартларни назарда тутмайди. Ушбу имкониятни таклиф этувчи омонатлар одатда паст фоизда бўлади. Бундан ташқари, агар шартномада бошқа шарт кўзда тутилмаган бўлса, маблағларни муддатдан олдин ечиб олсангиз тўлмаган ой учун ҳисобланган фоизлар куяди.
Манба: Finlit.uz
Расмийлаштирилган омонат суммасига қўшимча маблағ киритиш мумкинми?
Онлайн шаклида очилган омонатларга банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталган вақтда қўшимича маблағ киритилиши мумкин. Агар омонат банкка бориб очилган ва шартнома шартларига кўра уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз банкка келиб қўшимча маблағларни киритишингиз мумкин бўлади. Баъзи банклар фақат бошланғич 3-6-ойлар учун бундай имкониятни тақдим этиши мумкин.
Манба: Finlit.uz