Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| T/r |
Кредитлаш шартлари |
|
| 1 | Кредит олувчилар | Савдо, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар (камида 3 ой фаолият юритган) |
| 2 | Кредит мақсади | Тадбиркорлик эҳтиёжлари учун айланма маблағларга |
| 3 | Кредит валютаси | Миллий валютада |
| 4 | Кредит муддати | 24 ойгача |
| 5 | Кредит валютаси | Миллий валюта (сўм) |
| 6 | Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат | Қисқа муддатли кредитлар учун – 3 ойгача, узоқ муддатли кредитлар учун – 6 ойгача |
| 7 | Кредитлаш рискининг юқори миқдори | Якка тартибдаги тадбиркорлар учун – 500 млн. сўмгача, юридик шахслар учун – 1 млрд. сўмгача |
| 8 | Кредит маблағлари ажратиш шакли | Кредит олувчининг асосий ҳисобварағига пул кўчириш орқали |
| 9 | Кредитнинг мақсадли ишлатилиши | Ажратилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши текширилиши талаб этилмайди |
| 10 | Кредитлашнинг энг кам миқдори | 10 млн. сўм |
| 11 | Йиллик фоиз ставкаси (энг кам миқдори) |
12 ойгача – 27 фоиз; 12 ойдан 24 ойгача – 28 фоиз |
| 12 | Тақдим этиладиган ҳужжатлар* |
- Кредит буюртма; - Режалаштирилаётган пул оқимлари прогнози; - Агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса, мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; - Фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; - Кредит таъминоти ҳужжатлари. |
| 13 | Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференциал |
| 14 | Таъминот қиймати | Ажратиладиган кредитлар учун кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда; |
| 15 | Таъминот тури |
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганлигига 5 (беш) йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари; Кўчмас мулклар; Заргарлик буюмлари; Депозит маблағлари. |
[1] “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғмажилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламентида белгиланган шаклда расмийлаштирилади.

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!