Кичик бизнес субъекти ҳисобланган юридик шахслар.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|
|
1 |
Кредит олувчилар |
Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар |
|
2 |
Кредит мақсади |
“Интернет-банкинг” орқали ҳисобварағидаги қолдиқ маблағидан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш ҳуқуқини берувчи очиқ кредит линияси орқали кредитлаш |
|
3 |
Кредит валютаси |
Миллий валюта |
|
4 |
Кредит муддати |
12 ойгача |
|
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат |
3 ойгача |
|
6 |
Кредитлаш рискининг юқори миқдори |
Асосий фаолияти бўйича охирги ўн икки ой, ундан кам муддат фаолият юритганда ҳисобварағи банкда очгандан мурожаат қилган санагача ўртача ойлик айланмасининг 6 бараваригача миқдорида, лекин 2,0 млрд. сўмдан ошмаган ҳажмда |
|
7 |
Кредитлашнинг энг кам миқдори |
Чекланмаган |
|
8 |
Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси (энг кам миқдори) |
25 фоиз |
|
9 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
- кредит буюртма; - кредит олувчининг, агарда гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; - фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; - кредит таъминоти ҳужжатлари. |
|
10 |
“Микрокредитбанк” АТБ тизимида очган ҳисобварағи |
Асосий ҳисобварағи бўлиши |
|
11 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
|
12 |
Таъминот тури |
Кўчар ва кўчмас мулклар; |
|
13 |
Қарз олувчининг тўлов қобилияти |
Ички тартибларга мувофиқ скоринг талаблари асосида |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!