Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| Т/р | Кредитлаш шартлари | |
| 1 | Кредит олувчилар | Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар |
| 2 | Кредит мақсади | Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш |
| 3 | Кредит валютаси | Миллий валютада |
| 4 | Кредит муддати | 36 ойгача |
| 5 | Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат | 6 ойгача |
| 6 | Кредитлаш рискнинг юқори миқдори | Лойиҳа доирасида |
| 7 | Кредитлашнинг энг кам миқдори | 10 млн.сўм |
| 8 | Йиллик фоиз ставкаси | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасига + 7 фоиз банд |
| Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг компенсация хизматидан фойдаланилиши мумкин. | ||
| 9 | “Микрокредитбанк” АТБ тизимида очган ҳисобварағи | Асосий ҳисобварағи бўлиши |
| 10 | Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференциал |
| 11 | Молиялаштириш манбалари | Марказий банк томонидан тижорат банкларига ажратиладиган қайта молиялаштириш кредити маблағлари |
| 12 | Таъминот қиймати | Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
| Қабул қилинадиган мулкий гаров турлари ва ушбу гаров бўйича қўйиладиган шартлар | “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғмажилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти талаблари асосида | |
| Шунга қўшимча ташкил этилганига камида 2 йил бўлган ҳамда кредит юкламаси (КЮ*) коэффициенти 3 дан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг гарови сифатида 600 млн.сўмгача кредит қайтмаслик хатари бўйича суғурта полиси тақдим этилиши мумкин. | ||
| 13 | Бошқа таъминот тури | Кредитнинг 50% игача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллиги қабул қилиниши мумкин |
| 14 | Қарз олувчининг тўлов қобилияти | Ижобий скоринг натижалари асосида кредит ажратиш |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!