Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|
|
1 |
Кредит олувчилар |
Ижобий кредит тарихига эга* (таъсисчилар таркибида улуши 50 фоиз ва ундан юқори ва (ёки) аёллар раҳбарлигида бўлган) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари. |
|
2 |
Кредит мақсади |
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида |
|
3 |
Кредит валютаси |
Миллий валютада |
|
4 |
Кредит муддати (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда) |
84 ойгача (Айланма маблағларга 24 ойгача) (Ажратилган ресурс (ссуда) даврига мутаносиб равишда) |
|
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб чиққанҳолда) |
24 ойгача, (айланма маблағларга 6 ойгача) |
|
6 |
Кредитнинг энг юқори миқдори |
Камида 2 та иш ўрни яратиш шарти билан (янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҳам тадбиқ этилади): БҲМнинг 1 000 баробаригача (50,0 mln.soъмгача сўм нақд пулда).
Камида 6 ой мобайнида фаолият юритаётган ҳамда охирги 6 ойда ҳисоб рақамида пул айланмаси амалда оширган тадбиркорлик субъектларига 5 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан: БҲМнинг 4 000 баробаригача (200,0 mln.soъмгача сўм нақд пулда). |
|
7 |
Йиллик фоиз ставкаси |
Марказий банк ставкаси + 6,5 фоиз (Айланма маблағларга - Марказий банк ставкаси + 7,5 фоиз). |
|
8 |
Асосий талаблар |
Ижобий кредит тарихига эга бўлган, бунда: - 60 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари 2 тадан кўп бўлмаган; - 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари 24 ой ичида мавжуд бўлмаслиги; - суд жараёнидаги кредит қолдиқлари ва балансдан ташқари ҳисобварақага ўтказилган кредит асосий қарзи ва фоизлари мавжуд бўлмаслиги; - КАТМ балл кўрсаткичи 200 ва ундан ортиқ кўрсаткичга эга бўлиши; - Мажбурий ижро бюросидан қарздорлиги бўлмаслиги; - 2-сонли картотека қарздорлиги (90963 б/ҳв) қолдиғи бўлмаслиги; - Молиявий фаолияти зарар билан якунланмаган бўлиши (Ф-2 асосида); - Баланси ноликвид бўлмаслиги (Қоплаш коэффициенти, Ликвидлик коэффициенти, Мухторият коэффициенти, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги коэффициенти); |
|
9 |
Кредит ажратилмайдиган йўналишлар |
Қиморхона ва биллиардхоналар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил етиш; илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; ҳар қандай қўлбола ишлаб чиқарилган ускуналарни сотиб олишга; қонунчилик билан таъқиқланган бошқа мақсадлар. |
|
10 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
Кредит буюртма; бизнес-режа ёки пул оқими прогнози жадвали; молиявий ҳисоботлар (Бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси; агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; кредит таъминоти ҳужжатлари; кредит буюртманомасини ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.
|
|
11 |
Таъминот тури |
- Кўчар ва кўчмас мулклар; - кафиллик ва суғурта полиси; - бошқа таъминот турлари. |
|
12 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
|
13 |
Қарзолувчининг тўлов қобилияти |
Ички тартибларга мувофиқ скоринг талаблари асосида |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!