Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|||||||||||||||||||||||||
|
1 |
Кредит олувчилар |
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитни ўз вақтида қайтарган (Марказий банк томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатга мувофиқ) микрокредит олувчилар, камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган ҳамда ижобий кредит тарихига* эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектлари. |
||||||||||||||||||||||||
|
2 |
Кредит мақсади |
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида |
||||||||||||||||||||||||
|
3 |
Кредит валютаси |
Миллий валютада |
||||||||||||||||||||||||
|
4 |
Кредит муддати (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда) |
84 ойгача, айланма маблағларга 36 ойгача (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ажратилган бюджет ссудаси даврида мутаносиб равишда) |
||||||||||||||||||||||||
|
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат (Лойиҳани қопланиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда) |
36 ойгача, айланма маблағларга 12 ойгача |
||||||||||||||||||||||||
|
6 |
Кредитнинг энг юқори миқдори |
300 млн сўмгача (бир лойиҳа доирасида 300 млн. сўмгача ажратилади ҳамда микрокредитнинг 100 млн. сўмгача гаровсиз ажратиладиган қисми компания томонидан қайта молиялаштирилади ёки улар бўйича портфел кафиллиги тақдим этилади)
|
||||||||||||||||||||||||
|
7 |
Йиллик фоиз ставкаси |
|
||||||||||||||||||||||||
|
8 |
Кредит ажратилмайдиган йўналишлар |
Қиморхона ва биллиардхоналар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш; илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш; қайта молиялаштириладиган ёки портфел кафиллиги тақдим этиладиган лойиҳа бўйича Илгари компания кафиллиги ёки компенсацияси тақдим этилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилмаган бўлиши. |
||||||||||||||||||||||||
|
9 |
Тақдим етиладиган ҳужжатлар |
Кредит буюртма; бизнес-режа ёки пул оқими прогнози жадвали; молиявий ҳисоботлар (Бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси; агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; кредит таъминоти ҳужжатлари (100 млн. сўмдан ошган қисми учун).
|
||||||||||||||||||||||||
|
10 |
Таъминот тури |
а) 100 млн. сўмгача қисми учун - Компания депозит гарови ёки портфел кафиллиги; б) 100 млн. сўмдан ошган қисми учун: - Кўчар ва кўчмас мулклар; - кафиллик ва суғурта полиси; - бошқа таъминот турлари. |
||||||||||||||||||||||||
* Ижобий кредит тарихи - Қарз олувчида сўндирилмаган муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган ва охирги 12 ойда муддати ўтган қарздорликлари бўйича 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликларга йўл қўймаган бўлиши лозим.
** Ҳисобот йилда белгиланган тартибда янги иш ўрни яратиб, хотин-қизлар ишга қабул қилиниши, шунингдек my.mehnat.uz платформасидан рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларга иш ҳақи банк карталари расмийлаштирилиши лозим.

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!