Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|
|
1 |
Кредит олувчилар |
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланган юридик шахслар |
|
2 |
Кредит мақсади |
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида асосий восита сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун |
|
3 |
Кредит валютаси |
Миллий валютада |
|
4 |
Кредит муддати |
Асосий восита олиш учун: – 84 ойгача. Айланма маблағларни тўлдириш учун: – 24 ойгача. |
|
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат |
Асосий восита олиш учун: – 24 ойгача Айланма маблағларни тўлдириш учун: – 6 ойгача |
|
6 |
Кредитлаш рискининг юқори миқдори |
Лойиҳа қийматидан келиб чиққан ҳолда 5 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда |
|
7 |
Йиллик фоиз ставкаси (ўзгарувчан) |
МБ асосий ставкаси + 4 % |
|
8 |
Кредит ажратилмайдиган йўналишлар |
Қиморхона ва биллиардхоналар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш; илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш; |
|
9 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
- кредит буюртма; - бизнес-режа; - товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси; - четдан хорижий валютага сотиб олинадиган асосий воситаларнинг нархи жаҳон бозори конъюнктурасига мослиги бўйича Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ташкилот хулосаси; - агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; - фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; - кредит таъминоти ҳужжатлари; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорида белгиланган ҳолатлар бўйича лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири юзасидан давлат экологик экспертизаси ижобий хулоса (талаб этиладиган ҳолатларда); - олий таълим муассасаси ректорининг битирувчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги тавсияномаси; - ишга қабул қилинган битирувчининг меҳнат шартномаси ва шаҳодатномаси; - кредит буюртманомасини ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. |
|
10 |
Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби |
Аннуитет ёки дифференциал |
|
11 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
|
12 |
Таъминот тури |
“Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти талаблари асосида |
|
13 |
Қарз олувчининг тўлов қобилияти |
“Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламентида белгиланган скоринг талаблари асосида |
|
14 |
Алоҳида шартлар |
Кредит маблағлари: - 500 млн. сўмгача камида 1 та; - 500 млн. сўмдан 1 млрд. сўмгача камида 2 та; - 1 млрд. сўмдан юқори бўлган кредит маблағларининг ҳар 1 млрд. сўмгача қисми учун камида 1 та битирувчи босқич талабаси ёки олийгоҳни тамомлаганига 3 йилдан ошмаган битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади; - кредит фоизи битирувчи билан меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкаси (МБ асосий ставкаси + 10 %)га ўзгартирилади, бундан ушбу ходим(лар) ўрнига бошқа битирувчи(лар)ни ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!