Маҳаллаларда аҳоли тадбиркорлигини ривожлантиришда жиҳозлар ва асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлашнинг асосий шартлари |
|
|
1 |
Қарз олувчи |
Ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар. |
|
2 |
Қарз олувчига қўйилган талаблар |
Тадбиркорлик субъекти: Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари. Жисмоний шахс: Ўзини-ўзи банд қилган расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар; Кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси. |
|
3 |
Кредит мақсади* |
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида: - жиҳозлар ва асосий воситалар сотиб олиш; - айланма маблағларни тўлдириш. |
|
4 |
Кредит валютаcи |
Миллий валютада |
|
5 |
Кредитлаш рискнинг юқори миқдори |
50,0 млн.сўмгача бўлган миқдорда; |
|
6 |
Кредитлашнинг энг кам миқдори |
5,0 млн.сўм. |
|
7 |
Кредит муддати |
Тадбиркорлик субъекти: айланма маблағларни тўлдириш – 24 ойгача; жиҳозлар ва асосий воситалар сотиб олиш – 60 ойгача. Жисмоний шахс: 60 ойгача. |
|
8 |
Имтиёзли даври |
Фақат муддати 3 йил ва 3 йилдан ортиқ бўлган кредитлар учун – 6 ойгача |
|
9 |
Йиллик фоиз ставкaси |
12 ойдан – 36 ойгача – 24 фоиз; 36 ойдан – 60 ойгача – 25 фоиз. |
|
10 |
Молиялаштириш манбаи |
Банкнинг ўз маблағлари. |
|
11 |
Кредит ажратиш шакли |
Жисмоний шахслар учун - нақд пулда, банк карта (шу жумладан, виртуал карта)ларига (онлайн) пул ўтказиш йўли билан; Тадбиркорлик субъектлари учун - 30,0 млн.сўмгача миқдорда нақд пулда ёки кредит олувчининг асосий ҳисобварақига кўчириш орқали. |
|
12 |
Кредитнинг мақсадли ишлатилиши |
Ажратилган кредитнинг мақсадли ишлатилиши текширилиши талаб этилмайди |
* Жисмоний шахс бўлган мижозлар учун кредитнинг мақсадлилигини ўрганиш талаб этилмайди.

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!