Фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| Т/р | Кредитлаш шартлари | |
|---|---|---|
| 1 | Кредит олувчилар | Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва юридик шахслар |
| 2 | Кредит мақсади | Тадбиркорлик эҳтиёжлари учун |
| 3 | Кредит ажратиш шакли | Нақд пулда, корпоратив картасига ёки ҳисобвараг‘ига пул ўтказиш йўли билан |
| 4 | Кредит валютаси | Миллий валюта |
| 5 | Кредит муддати ва фоизи (энг кам миқдори) |
|
| 6 | Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат |
|
| 7 | Кредитлаш рискининг юқори миқдори | 500,0 млн. сўмгача |
| 8 | Кредитлашнинг энг кам миқдори | 10,0 млн. сўм |
| 9 | Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
|
| 10 | Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференсиал |
| 11 | Молиялаштириш манбалари | Банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган депозитлар |
| 12 | Таъминот қиймати | Кредит суммаcининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
| 13 | Таъминот тури |
Мол-мулк гарови асосида:
|
| 14 | Қўшимча шарт | Охирги 6 ой давомида узлуксиз банк айланмаси (фаолиятидан тушуми)га эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 2 коэффициентдан юқори бўлган субъектларга 100,0 млн. сўмгача бўлган кредитлар учун (ёки кредитнинг 100,0 млн. сўм қисми учун) кредит қайтмаслик хатарини суғурта полиси таъминоти асосида кредит маблағлари ажратилиши мумкин. Бунда юридик шахс таъсисчилари таркиби охирги 12 ой мобайнида мутлақ ўзгартирилмаган бўлиши лозим (яқин қариндошлар бундан мустасно). |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!