Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
T/r |
Кредитлаш (лизинг бериш) шартлари |
|
|
1 |
Кредит (лизинг) олувчилар |
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари (тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-февралдаги ПФ-21-сонли фармонига асосан таснифланади) |
|
2 |
Кредит (лизинг) мақсади |
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун |
|
3 |
Кредит (лизинг) ажратиш таъқиқланган йўналишлар |
алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) улар савдосини ташкил этиш; илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш; суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш; ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш |
|
4 |
Кредит (лизинг) валютаси |
Миллий валютада / хорижий валютада |
|
5 |
Кредит (лизинг) муддати |
84 ойгача 24 ойгача (айланма маблағ учун) |
|
6 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат |
12 ойгача |
|
7 |
Кредитнинг (лизинг) энг юқори миқдори |
Кичик тадбиркорлик субъектларига: 1,5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда банк маржаси қўшилган ставкада ажратилади. |
|
Ўрта тадбиркорлик субъектларига: 5 миллиард сўмгача бўлган миқдорда миллий ва хорижий валютада Компания ставкаси ҳамда банк маржаси қўшилган ставкада ажратилади. |
||
|
8 |
Йиллик фоиз ставкаси |
Миллий валютада: 22% Хорижий валютада: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланган ставка + 3 фоиз ставкада |
|
9 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
|
|
10 |
Лойиҳа доирасида қарз олувчининг ўз улуши |
Камида 30% |
|
11 |
Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби |
Аннуитет ёки дифференциал |
|
12 |
Молиялаштириш манбалари |
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятининг ресурслари ҳисобидан |
|
13 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
|
14 |
Таъминот тури |
“Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғмажилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти талаблари асосида |
|
15 |
Қарз олувчининг тўлов қобилияти |
“Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғмажилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламентида белгиланган скоринг талаблари асосида |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!