Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳалар, ёшлар иштирокидаги ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| T/r | Кредитлаш шартлари | |
|---|---|---|
| 1 | Кредит олувчилар |
* Ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги PQ-60-сон қарори 3-иловасида белгиланган қўллаб-қувватлаш чораси тақдим этиладиган субъектлар. |
| 2 | Кредит мақсади | Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳалар, ёшлар иштирокидаги ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш. |
| 3 | Кредит валютаси | Миллий валютада |
| 4 | Кредит муддати | 5 йилгача |
| 5 | Имтиёзли муддат |
Асосий қарздан – 12 ойгача; фоиз тўловларидан – 3 ойгача (имтиёзли муддатда фоиз ҳисобланмайди). |
| 6 | Кредитлаш рискининг юқори миқдори |
1. ЯТТ сифатида фаолият юритувчи, деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун: - саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлашга; - замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва секслар)ни қуриш йўналишларига 100 млн сўмгача. Бунда, бизнес лойиҳа хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ажратилган кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача муддатга берилади. 2. ЯТТ сифатида фаолият юритувчи, деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган, шунингдек устав фондидаги улуши камида 50 фоизи ёш фуқароларга тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун: - магистрал ва ички йўллар бўйи, жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва нуқталарини ташкил этиш ва ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун 200 млн сўмгача. 3. Яратилган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек устав фондидаги улуши камида 50 фоизи кредит ажратилиши вақтида ёш бўлган фуқарога тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун: - ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги бизнес лойиҳаларга; - ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш, қурилиш ишларини амалга ошириш, асосий воситаларни сотиб олиш (шу жумладан, “саноат ипотекаси” асосида) ҳамда айланма маблағларни шакллантиришга; - тижорат мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини харид қилишга; - савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилишга; - ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу жумладан рақамли технологиялар ва хорижий тиллар йўналишларида таълим хизматлари фаолиятини ташкил этишга; - қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича ташкил этиладиган бизнес лойиҳаларга 2 000 млн сўмгача. Бунда тадбиркорлик субъектларининг охирги 12 ойда айланма маблағлари 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача бўлиши лозим. Кредит миқдори тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари талаб этиладиган минимал миқдори 500 млн сўмга нисбатан пропорционал тарзда камайтирилади. 4. Аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этган қишлоқ хўжалиги кооперативлари учун: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги PQ-153-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчиларга; - мини трактор, культиватор, агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қоплаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари лойиҳалари учун қишлоқ хўжалиги кооперативларига 2 500 млн сўмгача. |
| 7 | Йиллик фоиз миқдори |
Марказий банкнинг асосий ставкасидан +4 фоиз. (Бунда, асосий ставка ўзгарганда, ажратилган кредит фоизи ўзгаришсиз қолади.) |
| 8 | Кредит ажратилмайдиган йўналишлар |
|
| 9 | НПЛ 90+ максимал чегараси | 2 фоиз (чегара ошганда модул шартлари қайта кўриб чиқилади) |
| 10 | Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
|
| 11 | “Микрокредитбанк” АТБда очилган ҳисобварақ | Асосий ҳисобварақ бўлиши шарт. |
| 12 | Асосий қарз ва фоизни тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференциал тартибда. |
| 13 | Кредитнинг мақсадли ишлатилиши | Кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш талаб этилади. |
| 14 | Молиялаштириш манбаи | Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси” ҳисоби. |
| 15 | Кредит таъминоти |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда. 1-банд учун — суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги. 2-банд учун — хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари. 3–4-бандлар учун — “Микрокредитбанк” АТБ регламентига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади. |
| 16 | Қарз олувчининг тўлов қобилияти | Ижобий скоринг натижалари асосида кредит ажратилади. |
| 17 | Бошқа шартлар |
Кредит ажратилгандан сўнг ёш фуқарога тегишли улуш кредит муддати давомида камайтирилмаслиги лозим (ёш фуқаро вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳоллар мустасно). Талаб бузилганда кредит фоизлари билан Жамғармага қайтарилади. Агар ресурслар қайтарилса, банк кредитни ўз маблағидан тижорат кредит линиясига ўтказади. Тадбиркорлик субъектида бюджет қарздорлиги ёки мажбурий ижрода бўлиши мумкин эмас. Асбоб-ускуна ёки хом ашё импорти учун ажратилган кредит хорижий валютага конвертация қилиниши мумкин. Модулда кўрсатилмаган бошқа шартлар Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарори ҳамда BK-2/2025-сон Бош келишув асосида амалга оширилади. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!