Коррупция жамият тараққиётини жиддий равишда секинлаштиради ва унга қарши курашиш энг муҳим глобаль вазифалардан биридир. Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар доирасида “Микрокредитбанк” томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ва аниқ вазифаларни белгилаш цингари қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.