| Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | Ўзб МБ |
|---|---|---|---|
USD | 11915 | 12030 | 12004.48 |
EUR | 12800 | 13700 | 13155.71 |
RUB | 155 | 146.56 | |
GBP | 15500 | 16500 | 15721.07 |
CHF | 14000 | 15000 | 14252.02 |
JPY | 50 | 100 | 75.58 |
Экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олишга, экспорт қилувчи ва экспорт қилувчиларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш мақсадида
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

Амалдаги банк кредит сиёсати ҳамда регламенти талаблари асосида.
Экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олишга, экспорт қилувчи ва экспорт қилувчиларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш мақсадида
Экспорт шартнома суммасининг 85 фоизигача
(лекин, 5 000 млн. сўм эквивалентидан ошмаган миқдорда)
Миллий валютада йиллик 21 фоиз;
Хорижий валюта АҚШ долларида 12 фоиз.
Кредит олувчининг асосий ҳисобварағига пул кўчириш
(конвертация) орқали (бунда маҳаллий аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олинадиган лойиҳаларга ажратилади) ёки ички олди- сотди ва импорт шартномаларига асосан (амалдаги ички қоидаларга мувофиқ) пул кўчириш орқали- кредит буюртма;
- бизнес-режа ёки пул оқими бўйича маълумот (қиймати 500 млн.сўмгача бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун бизнес режа талаб этилмайди);
- товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва экспорт-импорт контракт нусхаси;
- агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси;
- кредит таъминоти ҳужжатлари;
кредит буюртманомасини ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.Экспорт амалга оширилиб, шаклланган дебитор қарздорлиги (муддати ўтган дебитор қарздорликлар инобатга олинмайди);
- Омбордаги тайёр маҳсулотлар (ТМЗ);
- Кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш полиси;
- Учинчи шахс кафиллиги;
-“Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ кафиллиги;
-“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ компенсацияси.
- Кредит қайтмаслик хатари бўйича 50% гача суғурта полиси.
Ижобий кредит тарихига эга бўлиши (охирги 3 йилда 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлари бўлмаслиги);
- Доимий пул айланмасига эга бўлиши;
- *Очиқ кредит линияси доирасида дастлабки молиялаштириш мижоз томонидан ҳақиқатда амалга оширилган, бироқ ҳали тўлови келиб тушмаган (дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган) экспорт ҳажми миқдорида ажратилади.
Кредит линиясининг кейинги траншлари аввалги ажратилган кредит маблағлари экспорт пул тушуми ҳисобидан тўлиқ сўндирилгандан сўнг, мижознинг аризасига асосан фаоллаштирилади. Бунда навбатдаги транш суммаси мижоз томонидан амалда бажарилган янги экспорт ҳажмининг ҳақиқий қийматидан ошиб кетмаслиги лозим;
- Кредитлаш билан боғлиқ бошқа шартлар банк кредит сиёсати ҳамда регламентга асосан амалга оширилади;
- Қарз олувчи, унинг таъсисчилари ўзаро дахлдор бўлган юридик шахслар билан биргаликда, мажбуриятларни бажармаслик ёки тегишли тарзда бажармаслик билан боғлиқ ҳеч қандай суд низоларида иштирок этмаётган бўлиши.
Кредит буюртма
Бизнес-режа
Товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва экспорт-импорт контракт нусхаси
Агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса, мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси
Кредит таъминоти ҳужжатлари
Кредит буюртманомасини ўрганиш давомида талаб қилиниши мумкин бўлган қўшимча ҳужжатлар
Биринчи тоифали корхоналар — барқарорлик рейтингида “AAA”, “AA”, “A” бўлган, охирги 12 ой ичида маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг камида 70 фоизини хорижий валютада амалга оширган корхоналар.
Иккинчи тоифали корхоналар — барқарорлик рейтингида “AAA”, “AA”, “A” ва “BBB”, “BB”, “B” бўлган, охирги 12 ой ичида маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг камида 50 фоизини хорижий валютада амалга оширган корхоналар.

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!