Кичик бизнес субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва юридик шахслар.
Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

|
Т/р |
Кредитлаш шартлари |
|
|
1 |
Кредит олувчилар |
Тадбиркорлик субъекти ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва юридик шахслар |
|
2 |
Кредит мақсади |
Айланма маблағларни тўлдириш учун |
|
3 |
Кредит валютаси |
Миллий ва хорижий валюта (АҚШ долл., Евро) |
|
4 |
Кредит муддати |
24 ойгача 36 ойгача |
|
5 |
Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат |
6 ойгача |
|
6 |
Кредитлаш рискининг юқори миқдори |
Лойиҳа қийматидан келиб чиққан ҳолда |
|
7 |
Кредитлашнинг энг кам миқдори |
10 млн.сўм эквиваленти |
|
8 |
Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси (энг кам миқдори) |
Миллий валютада: - 12 ойгача – 25 фоиз; - 12 ойдан ортиқ – 26 фоиз; - Бош битим доирасида ажратиладиган кредит - 25 фоиз. |
|
АҚШ долларида 14 фоиздан кам бўлмаган |
||
|
Еврода 13 фоиздан кам бўлмаган |
||
|
9 |
Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
- кредит буюртма; - бизнес-режа ёки пул оқимлари прогнози; - товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси; - импорт шартномаси (хорижий валютадаги кредит учун); - агар қарз олувчи ёки гаровга қўювчи юридик шахс бўлса, мулкдорларининг кредит олишга ва гаровга тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар асл нусхаси; - фаолиятни амалга ошириш ва офис бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари нусхаси; - кредит таъминоти ҳужжатлари; - кредит буюртманомасини ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. |
|
|
Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби |
Аннуитет ёки дифференциал |
|
11 |
Таъминот қиймати |
Кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда |
|
12 |
Таъминот тури |
Кўчар ва кўчмас мулклар; |
|
13 |
Қарз олувчининг тўлов қобилияти |
Ички тартибларга мувофиқ скоринг талаблари асосида |
|
14 |
Алоҳида шартлар |
Жорий йилда белгиланган тартибда янги иш ўрни яратиб, ишчилар ишга қабул қилинган бўлса, амалдаги кредит фоиз ставкаси қуйидаги миқдорда камайтирилади (my.mehnat.uz платформаси маълумотномаси ҳамда иш ҳақи банк карталари бўлиши лозим): - 5 тадан 10 тагача ишчи ўрни – 1 фоиз; - 10 тадан 20 тагача ишчи ўрни – 1,5 фоиз; - 20 ва ундан кўп ишчи ўрни – 2 фоиз. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!