Ҳеч қандай яширин комиссиялар ва кутилмаган тўловлар йўқ — сиз ҳаммасини олдиндан биласиз. Ҳалол кредитлар. Тушунарли шартлар. Вақт синовидан ўтган ишонч.

Кредитни жадвал бўйича ёки муддатидан олдин, сизга қулай бўлган исталган усулда тўланг — мобил илова, интернет-банк, банкомат ёки филиал орқали. Тез ва комиссиясиз.

Микрокредитбанк — деярли 20 йиллик барқарор фаолияти билан тадбиркорлар ва оилалар фаровонлиги йўлида ишлайди.

| Т/р | Кредит ажратишнинг асосий шартлари | Шартлар мазмуни | ||||||||||||
| 1 | Кредит олувчилар |
Ўрта ва корпоратив бизнес субъектлари. Тадбиркорлик субъектлари сегменти “Микрокредитбанк” АТБнинг ички қоидаларига асосан аниқланади. |
||||||||||||
| 2 | Кредит мақсади | Айланма маблағларни тўлдириш учун (Очиқ кредит линияси орқали; қайта тикланувчи). | ||||||||||||
| 3 | Кредит валютаcи |
Миллий валютада (сўм); Хорижий валютада. |
||||||||||||
| 4 | Кредит муддати | 24 ойгача. | ||||||||||||
| 5 | Кредит миқдори | Лойиҳа қийматидан келиб чиққан ҳолда. | ||||||||||||
| 6 | Асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат | Охирги 6 ойда сўндирилади. | ||||||||||||
| 7 | Кредит ажратиш шакли | Пул ўтказиш йўли орқали. | ||||||||||||
| 8 | Йиллик фоиз миқдори |
Ўзгарувчан фоиз ставкaда:
|
||||||||||||
| 9 | Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
- Кредит буюртма; - Бизнес-режа ёки пул оқимлари прогнози; - Фаолият учун талаб этиладиган ҳолларда лицензия ёки тегишли ташкилотлар хулосаси; - Юридик шахс бўлса, мулкдорларнинг кредит олиш ва гаровга қўйишга розилиги; - Фаолиятни амалга ошириш ёки бино-иншоотдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар; - Кредит таъминоти ҳужжатлари; - Ўрганиш давомида қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. |
||||||||||||
| 10 | Асосий қарз ва фоиз тўлаш тартиби | Аннуитет ёки дифференциал. | ||||||||||||
| 11 | Кредит таъминоти | “Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдлари ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти талабларига асосан. | ||||||||||||
| 12 | Бошқа шартлар |
- Сўнгги 12 ой ичида мижознинг асосий фаолиятига доир тушум айланмаси 5 000,0 млн сўмдан кам бўлмаслиги; - Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (охирги 3 йилда 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлар 2 тадан ошмаслиги); - Охирги бир йил давомида корхона таъсисчилари ўзгармаган бўлиши; - Бошқа кредитлаш шартлари банк кредит сиёсати ва регламентига асосан амалга оширилади. |

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!