Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви раисининг касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига ТАБРИГИ

...
Янгилаш: ...
Image
  “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви раисининг касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига  ТАБРИГИ

Ҳурматли, касаба уюшмалари фаоллари ва аъзолари!

Сизларни, “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу ният ва тилакларимни билдираман.

Бугунги кунда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўғинига айланган энг йирик жамоат ташкилоти сифатида эътироф этилаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи Қурултойи зарҳал ҳарфлар билан битиладиган қатор воқеликларга бой тарзда тарихга кирди ва унда илк бор давлатимиз раҳбарининг делегатларга табриги йўлланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев йўллаган табригида  сўнгги 5 йилда касаба уюшмалари тизимида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганлигини, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилганлигини, мамлакатимиздаги энг йирик фуқаролик институти бўлган касаба уюшмаларининг ўрни ва роли ошиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” этиб белгиланди.

Айни пайтда, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки тизимидаги бошланғич ташкилотлар 3200 нафардан зиёд аъзоларни бирлаштириб, уларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида иш берувчилар билан самарали ҳамкорлик олиб бораётгани фикримиз тасдиғидир.

Касаба уюшмаларининг муносиб меҳнат шароитларида меҳнат қилиш, иш ҳақи, бандлик, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, республикамиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлар ташкил этиш, ёзги мавсумда болаларнинг оромгоҳларда дам олишларини ташкиллаштириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.

Сизларни яна бир бор “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами билан самимий қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва хайрли ишларингизда зафарлар тилайман.

Хонадонларингизни тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин! 

“Микрокредитбанк” aкциядорлик-тижорат банки 

Бошқаруви раиси О.Бутаев 

                                                 





Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X