
Микрокредитбанк “Дибанк” тизими билан интеграция қилиниши ҳисобига мижозларининг тўловларни амалга оширишдаги вақти икки мартага қисқартирилди.
Дибанк тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг банк билан тўғридан-тўғри маълумот алмашиниш имконияти яратилди.
Эндиликда Дибанк орқали “1C” ва “Didox” дастурларида бир тугмани босиш билан мазкур дастурдан бевосита банкка ҳужжатларни юбориш ва банкдан уларни олишлари мумкин.Банк мижозлари ҳисобланган кичик бизнес субъектлари “1S” ёки “Didox” дастури орқали қуйидаги амалиётларни бажариш имкониятига эга бўлади:
- тўлов ҳужжатларини банкка жўнатиш;
- тўлов ҳужжатлари ҳолатини назорат қилиш;
- ҳисобварақдан айланмасидан кўчирмаларни юклаб олиш;
- тўловлар бўйича ҳисобот шакллантириш;
- иш ҳақи бўйича реэстрни жўнатиш.
«Дибанк» хизмати ҳақида батафсил маълумот – dibank.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин Микрокредитбанк мижозларига янақа қулайлик яратади.



















