Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12010
Сотиш
12160
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12010
12160
12101.84
EUR
13000
14000
13811.83
RUB
154
153.75
GBP
15600
16600
16183.79
CHF
14200
15200
14854.35
JPY
50
100
74.08
Курс 24.07.2026 11:10:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

...
Янгилаш: ...
Image
Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

Банк томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар кўп, бироқ уларнинг барчаси ҳам кўзланган бизнес режа кўрсаткичларига эриша олмайди. Бунда ташқи ва ички омиллар, зарур қўшимча кўмак зарур бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, банк мутасаддилари жойларда бўлиб, лойиҳалар билан яқиндан танишмоқда.

Frame 2131331687.png

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги "Ром-Стар" Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси пиллачилик соҳасини замонавий асосда ривожлантираётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Корхонани молиялаштириш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ Бухоро БХО томонидан жами 66 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, бугунги кунда 150 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. Шунингдек, корхона ҳузурида 350 нафар тингловчига мўлжалланган замонавий пиллачилик ўқув маркази ташкил этилган бўлиб, бу ерда соҳа учун малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Frame 2131331690.png

Корхонада ишлаб чиқарилган юқори сифатли пилла маҳсулотлари халқаро талабларга мос равишда қайта ишланиб, Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинмоқда. Корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу эса нафақат корхонанинг экспорт салоҳиятини, балки Бухоро вилояти ва мамлакатимиз экспорт кўрсаткичларини оширишга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Энг муҳими, ушбу лойиҳа янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, пиллачилик соҳасини ривожлантириш ва ҳудуд иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қилмоқда. Микрокредитбанк томонидан амалга оширилаётган молиявий қўллаб-қувватлаш натижасида бундай истиқболли лойиҳалар сони тобора ортиб бормоқда.

Яқинда ушбу корхонада банкнинг вилоятдаги мутасаддилари бўлиб, корхонанинг ипак толасидан Туркия технологияси ёрдами гилам ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишишди. Келгусида мазкур лойиҳани ҳам банк молиявий кўмагида амалга оширишга келишиб олинди.

“SIYOVUSH TEKSTIL BUXORO” МЧЖ корхонаси ҳам ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Корхона томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Frame 2131331688.png

Мазкур корхона фаолияти хомашё етишмаслиги сабаб, тухтаб қолган эди. Банкнинг молиявий ёрдамида ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксиз ташкил этиш ҳамда айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча кредит маблағи ажратилди.

Ажратилган айланма маблағ кредити ҳисобидан Туркия Республикасидан ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё маҳсулотлар харид қилинди. Ҳозирги кунга қадар корхонага 30 та юк автомашинаси (фура) орқали маҳсулот олиб келинди.

Корхонанинг асосий фаолияти замонавий технологиялар асосида акрил калава иплари ишлаб чиқаришдан иборат. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозор билан бир қаторда Туркия, Россия ҳамда бошқа хорижий давлатларга экспорт қилинади. Бу эса корхонанинг экспорт ҳажмини ошириш, валюта тушумларини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз тўқимачилик саноати ривожига муносиб ҳисса қўшишига хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида 150 та янги доимий иш ўрни яратилган бўлиб, ҳудуд аҳолисини барқарор иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўрганиш давомида ушбу корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши ҳамда банк кредити эвазига қўшимча буяш цехи фаолиятини ҳам йўлга қўйишга келишиб олинди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми босқичма-босқич ошиб, экспорт географияси кенгаяди ҳамда янги бозорлар ўзлаштирилади.

Банк Ахборот хизмати





Яна кўринг

22 июл 2026

Тарихий лаҳзани ифодаловчи эсдалик тангалари МКБАНКда сотувда

Чекланган нусхадаги ушбу тангаларни бугуноқ харид қилинг.
20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
20 июл 2026

“Баракали боғ” кредит модули: мева етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имконияти

Банкка бириктирилган 24 та ҳудудда мазкур лойиҳани амалга ошириш мумкин
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X