"Микрокредитбанк" АТБ Бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида ҳудудларда аҳоли ва тадбиркор билан жойларда жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ташкил этиш белгиланган.
Хусусан, сайёр қабуллар ўтказиш режа графигига асосан жорий йилнинг 27 январь куни 14:00 да Бухоро вилояти, Ромитан тумани (банк биносида), жисмоний ва юридик шахслар билан Бошқарув раиси ўринбосари томонидан сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган.
Унда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланади ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилишга ёрдам берилади.



















