“Микрокредитбанк” АТБ тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесни ривожлантириш мақсадида “Маҳаллага кўмак” кредит модули доирасида имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратади.
Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади.
5 млрд сўм эквивалентигача кредитни тадбиркорлар қуйидаги шартлар асосида олишлари мумкин:• Кредит миқдори: 5 млрд сўм эквивалентигача;
• Миллий валютада: йиллик 21 фоиздан;
• Хорижий валютада: йиллик 12 фоиздан;
• Имтиёзли давр: 12 ойгача.
Туман (шаҳар) штабининг “Барқарор иш ўринларини яратиш, кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича” қарори тақдим этилган тақдирда, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкасининг 14 фоиздан, хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича эса 6 фоиздан ошган қисми 2 йилгача компенсация билан қопланади.
5 млрд сўмдан юқори, 10 млрд сўмгача кредитни тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қуйидаги шартлар белгиланган:
• Кредит миқдори: 5 млрд сўмдан юқори, 10 млрд сўм эквивалентигача;• Миллий валютада: йиллик 24 фоиздан;
• Хорижий валютада: йиллик 12 фоиздан;
• Имтиёзли давр: 12 ойгача.
Тегишли туман (шаҳар) штаби қарори тақдим этилганда, миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкасининг 18 фоиздан, хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича эса 8 фоиздан ошган қисми 2 йилгача компенсация билан қопланади.
Кредит модули қайси ҳудудларда амал қилади?
“Маҳаллага кўмак” кредит модули қуйидаги ҳудудларда амал қилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси: Хўжайли ва Чимбой туманлари;• Андижон вилояти: Марҳамат ва Пахтаобод туманлари;
• Бухоро вилояти: барча шаҳар ва туманлар;
• Жиззах вилояти: Зафаробод ва Арнасой туманлари;
• Қашқадарё вилояти: Қамаши ва Қарши туманлари;
• Навоий вилояти: Хатирчи тумани;
• Наманган вилояти: Мингбулоқ ва Уйчи туманлари;
• Самарқанд вилояти: Нарпай ва Пахтачи туманлари;
• Сурхондарё вилояти: Ангор ва Музработ туманлари;
• Сирдарё вилояти: Боёвут тумани;
• Тошкент вилояти: Оққўрғон ва Пискент туманлари;
• Фарғона вилояти: Учкўприк ва Фурқат туманлари;
• Хоразм вилояти: Хива шаҳри;
• Тошкент шаҳри: Яшнобод тумани.
Кредит олиш шартлари, талаб этиладиган ҳужжатлар ва молиялаштириш имкониятлари бўйича батафсил маълумот олиш учун MKBANK’нинг тегишли ҳудудий банк хизматлари офисларига мурожаат қилиш мумкин.
MKBANK — бизнесингиз ривожи учун янги имкониятлар!
Банк Ахборот хизмати



















