Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11945
Сотиш
12060
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11945
12060
12002.93
EUR
12800
13200
13156.41
RUB
155
146.74
GBP
15500
16500
15721.44
CHF
14000
15000
14309.64
JPY
50
100
75.45
Курс 24.11.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Паррандачиликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

...
Янгилаш: ...
Image
Паррандачиликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Респбуликамизда паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Микрокредитбанк томонидан амалга оширилаётган ишлар:

Маълумки, сўнгги 5 йилда Ҳурматли Президентимизнинг Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган 7 та қарорлари қабул қилинди. 

• 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон (85 млн$), 2022 йил 15 июндаги ПҚ-281-сон, 2024 йил 27 июндаги ПҚ-238-сон, 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон (50 млн$), 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон (50 млн$), 2026 йил 12 июндаги ПҚ-179-сонли, 2026 йил 23 июлдаги ПҚ-274-сон (105 млн$)
Мазкур қарорлар доирасида паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 185 млн доллар эквивалентидаги маблағлар Микрокредитбанкга йўналтирилди.

Ўтган давр мобайнида, банк томонидан соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мавжуд паррандачилик хўжаликлари фаолияти хатловдан ўтказилиб, уларнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини қайта тиклаш ва ошириш бўйича аниқ чора-тадбир белгилаб олинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида, Микрокредитбанкка йўналтирилган маблағлар ва Халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 524 та паррандачилик лойиҳаларига
2,5 трлн сўм кредитлар ажратилди.

Ушбу кредитларнинг 598 млрд сўми (23,7 фоизи) янгидан ташкил этилган 107 та ва 1,9 трлн сўми (76,3 фоизи) кам қувватда ишлаётган 416 та паррандачилик лойиҳаларига йўналтирилди. 

Бугунги кунда, мазкур корхоналарда ишлаб чиқариш қувватлари тикланишига ҳамда янги қувватлар яратилишига эришилди. 

Натижада, кредит ажратилган паррандачилик хўжаликларининг парранда боқиш қувватлари 43 фоиздан 90 фоизга етказилди.

Мисол учун, Бухоро вилоятидаги 240 минг бош парранда етиштириш имконияти мавжуд бўлган, бироқ молиявий маблағлар етишмаслиги натижасида фаолияти тўхтаб қолган “Эмир поултри” корхонасининг 54 млрд сўмлик олдинги кредитларини муддати узайтирилиши ва айланма маблағ учун қўшимча 25 млрд сўм кредит ажратиш ҳисобига тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланиб, йилига 2,5 минг тонна парранда гўшти етиштириш йўлга қўйилди.

Шунингдек, банк томонидан ажратилган 370 млрд сўм кредит ҳисобига, “Agroparranda klasteri” корхонаси томонидан Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 147 млн доллар қийматдаги кластер тизимида тўлиқ занжирли ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 
Мазкур лойиҳа доирасида, республикамизда илк бор гўшт йўналишидаги 100 минг бош қувватга эга I тартибли репродуктор наслчилик хўжалиги ишга тушурилиши кутилмоқда.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхонада йилига 2,5 млн бош иккинчи тартибли наслли ота-она галаси, 700 минг тонна озуқа-ем ва 125 минг тонна чуқур қайта ишланган парранда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 2,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Ҳурматли Президентимизнинг ПҚ-5146-сонли қарорига мувофиқ бошқа тижорат банкларида хизмат кўрсатилаётган паррандачилик хўжаликлари учун 109 млрд сўмлик маблағлар қайта молиялаштириш мақсадида бошқа банкларига йўналтирилди.

Шу билан бирга, ушбу қарорга асоан Микрокредитбанкка йўналтирилган маблағлардан аввал ажратилган кредитларнинг қайтиши ҳисобига 38 та паррандачилик хўжаликларига 403 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ўтган давр мобайнида, Ҳурматли Президентимизнинг ПҚ-281-сонли қарорига мувофиқ банкка келиб тушган аризаларга асосан 180 та паррандачилик хўжаликларининг 190 млрд сўмлик кредитларини қайтариш муддатлари 24 ойдан 84 ойгача узайтириб берилди.

Шунингдек, 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарор доирасида кооперация алоқаларини ташкил этиш ҳисобига 1 млн аҳолини паррандачиликда банд қилиш режалаштирилган бўлиб, банклар томонидан ажратилган 2,9 трлн сўмлик кредитлар, кўрсатилган ҳомийликлар ва янги ташкил қилинган корхоналар ҳисобига республикада жами 908 минг нафар аҳоли банд қилинди. 
Бундан ташқари, бугунги кунда банкимиз томонидан ушбу соҳадаги бир нечта йирик лойиҳаларни молиялаштириш режалаштирилмоқда. 

Жумладан, Қорқалпоғистон Республикасида “Кегейли барака наслли парранда”, Наманганда “Уйчи парранда”, Андижонда “Сокин савдо сервис” ва “Барака ҳамкор парранда” корхоналари ҳамда “Парранда инвестмент” корхонасининг Хоразм, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги “тайёр бизнес” лойиҳалари шулар жумласидан. 

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун Ҳурматли Президентимиз томонидан жорий йилнинг 23 июлдаги ПҚ-274-сонли қарори билан 105 млн долларга тенг эквивалентдаги маблағлар Микрокредитбанкка босқичма-босқич йўналтирилиши белгиланди.

Банкимиз томонидан келгусида паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали, республикамиз аҳолисини сифатли паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланишида барча зарурий чоралар кўриб борилади.



Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X