Поп туманидаги чекка ҳудудлардан бирида яшовчи фуқаро Фазлиддин Ўралов ижтимоий тармоқлар орқали имтиёзли кредит ажратилишидаги муаммолар юзасидан шикоят қилган.
Фуқаронинг мурожаати “Микрокредитбанк” АТБ Поп филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, “Микрокредитбанк” АТБ Поп филиали томонидан мурожаатчи Фазлиддин Ўраловга қуёнчиликни ривожлантириш учун 24.8 млн сўм имтиёзли кредит ажратилганлиги аниқланди. Шундан сўнг Ф.Ўралов қуёнларни сотиб олиш учун таъминотчи корхона “Темурбек Мероншох” маъсулияти чекланган жамияти билан ўз хоҳишига асосан шартнома тузган ва тўлов топшириқномага асосан кредит маблағларини ўтказган. Мурожаатчи номига қуёнчиликни ривожлантириш учун кредит маблағи ажратилган бизнес лойиҳа ҳозирда ўзини-ўзи оқламаётганлиги сабабли таъминотчи корхона қуёнларни қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган. Лекин банк томонидан ушбу масалани ечиш имконияти йўқлиги таъкидланган.
Ўралов Фазлиддин номига қуёнчиликни ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ўз вақтида тўланиши лозимлиги бир неча бора айтиб ўтилган. Бугунги кунда 5 154 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд.



















