Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11960
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11960
11838.92
EUR
12700
13700
13248.94
RUB
150
147.05
GBP
15100
16100
15828.64
CHF
13800
14800
14362.39
JPY
50
100
75.46
Курс 23.10.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Паррандачилик тармоғи бўйича Бухоро вилоятига пресс-тур ташкиллаштирилди

286
Янгилаш: 8 сентябр 2022, 14:40
Image
Паррандачилик тармоғи бўйича Бухоро вилоятига пресс-тур ташкиллаштирилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-100-сонли қарори ҳамда 2022 йил 15 июндаги “Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-281-сонли қарорлари қабул қилинди. 

Унга асосан, паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ижросига эътибор қаратилган. Қарорда қайд етилишича, 2022 йил 1 июндан 400 млрд. сўмгача кредит маблағлари ҳисобидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револвер кредитлар ажратилади. 

Бугун республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБга 85 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағ ажратиш белгиланган. 

Ҳозирга қадар (биринчи босқичда) 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилган. Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ўтган давр мобайнида 200 дан ортиқ паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 491,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. 

Жорий йилнинг 22 июнида “Микрокредитбанк” АТБ, “Паррандасаноат” уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси Бухоро вилоят бўлими билан ҳамкорликда Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Behtarin Group” МЧЖда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил етилди. 

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари “Behtarin Group” МЧЖ фаолияти билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

 “Behtarin Group” МЧЖ ҳақида маълумот 

“Behtarin Group” МЧЖ фаолияти гўшт йўналишидаги паррандачиликка мўлжалланган бўлиб, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 2021 йилда 2 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3,3 млрд.сўм миқдорида кредит ажратилган. “Behtarin Group” МЧЖ бугунги кунда тўлиқ ишга тушган бўлиб, ҳозирда корхонада 30 га яқин янги иш ўринлари яратилган.

Келгусида корхонани кенгайтириш ҳисобига ишчилар сонини 40 нафардан ошириш режалаштирилган. Ҳозирда корхонада 1 ойда ўртача 75 минг бош жўжа боқиляпти, маҳсулот асосан, ички бозорни таъминлашга мўлжалланган. Шунингдек, яқин ойларда корхона кенгайтирилиб, йил охиригача 90 минг бош жўжа боқилиши натижасида ўртача 180 минг тонна гўшт ҳолида ички бозорга чиқарилади. Мазкур корхона 2023 йилда ўз фаолиятини кенгайтириб, 3 та цех қуришни, у ерда парранда учун асосий озуқа бўлган ем ишлаб чиқаришни ва боқилган жўжаларни сўйиш линиясини ҳам ташкил етишни мақсад қилган. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугун “Микрокредитбанк” АТБ тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш йўлида доим улар билан бирга. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X