Куни кеча “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари А.Ҳамидов ва Тошкент шаҳридаги ЁДЖУ техника институти ректори Ж.Худайбергеновларнинг келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича учрашуви бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама амалдаги муносабатлар ҳақида фикр алмашилди. Учрашув давомида институт томонидан банк ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича интенсив курслар ташкил етилиши ҳамда банк билан ҳамкорликда инновацион IТ-лаборатория ташкил этилиши, шунингдек, институт талабаларининг банкда амалиёт ўташи учун имкониятлар яратилиши ҳақида келишувга эришилди.
Шунингдек, келгусида ўзаро ҳамкорлик натижасида етук мутахассислар икки тарафнинг умумий ютуғи бўла олишига ишонч билдирилди. Учрашув сўнгида "Микрокредитбанк" АТБ ва ЁДЖУ техника институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
ЁДЖУ техника институти ҳозирда молия ва бухгалтерия ҳисоби, бизнес бошқаруви ҳамда ИТ каби жами 29 дан ортиқ йўналишда мутахассислар тайёрлайдиган илғор хорижий таълим муассасаси ҳисобланади.
Банк Aхборот хизмати