Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

...
Янгилаш: ...
Image
2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йил давомида “Микрокредитбанк” АТБ халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди. Банк томонидан жалб қилинган халқаро ресурслар, аввало, кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2025 йил учун бевосита “Микрокредитбанк” АТБга халқаро молия институтларидан 260 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этиш режаси белгиланган бўлиб, банк мазкур режани тўлиқ ва муваффақиятли бажарди. Ушбу натижа “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозорларидаги ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлайди.

Ҳисобот йилида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан Европа, Шимолий Америка ҳамда Осиё минтақаларида фаолият юритувчи қуйидаги йирик халқаро молия институтларидан маблағлар жалб этилди:

— Германиянинг тараққиёт банки - KfW;

— АҚШнинг Cargill Financial Services International Inc. компанияси;

— Сингапурнинг Olam Global Agri Treasury Pte Ltd. компанияси;

— Германиянинг ODDO BHF SE банки;

— Қозоғистоннинг Altyn ва Halyk банклари;

— Туркиянинг Актиф банки

Мазкур ҳамкорликлар банкнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини мустаҳкамлаш, ташқи савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш ва мижозларга замонавий молиявий ечимларни таклиф этиш имконини берди.

Келгусида “Микрокредитбанк” АТБ халқаро молия институтлари, хорижий банклар ва инвестиция фондлари билан ҳамкорлик географиясини янада кенгайтиришни, янги савдони молиялаштириш линияларини жорий этишни режалаштирмоқда.

МКБАНКнинг халқаро ҳамкорликлари — бу нафақат халқаро ишонч, балки келажак учун янги имкониятлар.

Ҳамкорлик 2026 йилда ҳам давом этади!

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

29 январ 2026

Брифинг: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йилги режалар ҳусусида

Ахборот хизмати раҳбарининг навбатдаги брифинги
29 январ 2026

МКБАНкнинг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Марказий банк томонидан тақдирланди

Ушбу ютуқ ва эътироф жамоамизнинг масъулиятли ҳамда самарали меҳнатининг яққол ифодасидир.

28 январ 2026

Бошқарув раиси О.Бутаев Бухорода тадбиркорлар билан учрашди

Ушрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятидаги муаммолар, молиявий эҳтиёжлар ва янги лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашиш имконига эга бўлишди.

Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X