Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Ҳаммаси факторинг ҳақида

115
Янгилаш: 5 декабр 2024, 10:21
Image
Ҳаммаси факторинг ҳақида

Бугун факторинг тушунчаси ва унинг қатор қулайликлари борасида кўплаб саволлар туғилмоқда. Aна шу саволлар юзасидан “Микрокредитбанк” AТБ Факторинг хизматларини кўрсатиш бўлими бошлиғи Aбдусамад Султонов билан кичик суҳбат ўтказдик...

1. Факторинг хизмати ўзи нима, унинг тадбиркорлар учун қандай афзалликлари бор?

- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида (42-боб, 749-758-моддалар) факторинг тушунчаси келтирилган бўлиб, факторинг — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш хизмати ҳисобланади. Ёки оддий қилиб айтганда, факторинг — бу келгусидаги тушумни ҳозирги пул маблағларига алмаштириш деса ҳам бўлади.
Факторингни молия агенти сифатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари тузиши мумкин. Факторингнинг бир қатор афзалликлари мавжуд, хусусан:

- гаров таъминоти талаб қилинмайди (гаров сифатида дебиторлик қарз қаралади);
- тадбиркорларнинг айланма маблағлари узлуксизлиги таъминланади;
- маблағларнинг мақсадли ишлатилиши талаб этилмайди.

2. Факторинг хизматининг қандай турлари бор ва улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

- Факторинг хизматининг бир нечта асосий турлари мавжуд бўлиб, булар:

Aнъанавий, тескари (реверсив), бир факторли, кўп факторли, регресс ҳуқуқи билан, регресс ҳуқуқисиз, очиқ ва ёпиқ турлари.
Aнъанавий факторинг бу факторинг амалга ошириш ташаббускори — товар етказиб берувчи тадбиркор
Тескари (реверсив) факторинг бу ташаббускор – сотиб олувчи тадбиркор
Бир факторли бу маҳаллий факторинг амалиётларида қўлланилади
Кўп факторли бу халқаро факторинг амалиётларига мос хизмат.

3. Факторинг билан кредит ўртасидаги фарқ нимада?

- Факторинг хизматлари ва кредит амалиётлари бир биридан фарқ қилади.
Факторинг хизматлари қисқа муддатда, кредит эса 1-5 кунгача муддатда расмийлаштирилади. Шунингдек, факторинг хизматида гаров талаб этилмайди, кредит учун эса гаров шарт ҳисобланади.

4. Факторинг хизматидан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва қандай ҳужжатлар талаб этилади?

- Бугунги кунда барча тижорат банкларида факторинг хизматлари йўлга қўйилган. Жумладан, мижозларимиз МКБAНКнинг ўзига яқин бўлган банк филиалига мурожаат қилишлари мумкин. Бугун тижорат банклари томонидан интеграция қилинган электрон платформалардан фойдаланган ҳолда факторинг хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайган.

Шу ўринда факторинг хизмати кимларга кераклиги ҳақида ҳам айтиб ўтсам...

Корпоратив, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, савдо компаниялари.

Демак, факторинг хизмати орқали тадбиркорларнинг айланма маблағлари узлуксизлиги, ва энг муҳими ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлиги таъминланади. 
Факторинг хизматидан асосан кечиктирилган тўловли савдоларда фойдаланилади ва корхоналарга тезкор молиявий ресурсга эга бўлиш имконини беради.

Шунингдек, МКБAНКнинг факторинг хизмати ҳақида бу ерда маълумотга эга бўласиз.

Банк Aхборот хизмати



Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X