МКБАНК FIDO-BIZNES билан ҳамкорликда бошланган банк балансидаги биноларнинг техник, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳолатини рақамлаштириш ҳамда ягона базада сақлаш ишлари якунига етказилди. Натижада бинонинг манзили, номи, филиал коди, қурилган йили, конструкция тури, майдони, баланс қиймати, техник ҳолати (ёнғин хавфсизлиги, электр, иситиш тизими ҳолати) ҳамда бино паспорти рақами электрон базага бириктирилди.
Шунингдек, коммунал харажатлар ҳам интеграция қилинди. Масофадан туриб, электр энергияси сарфи, сув, газ, иситиш, техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш ҳамда телекоммуникация (интернет, телефон) харажатларини онлайн режимда кузатиш мумкин.
Бундан ташқари, ҳар ойда (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази) электрон ҳисобот орқали маълумотларни олиш, автоматик ҳисоб-китоб ва таҳлил модули (энергия самарадорлигини таҳлил қилиш) имконияти пайдо бўлди.
Қисқасини айтганда, ҳар бир бино учун рақамли паспорт яратилади — бу паспорт орқали бино ҳақида тўлиқ маълумотни исталган вақтда олиш имконияти мавжуд бўлади.
Банк томонидан келгусида қўшимча тарзда ҳар бир банк биноси учун ер участкаси билан геокоордината асосида боғлаш ҳамда тизим GIS (Географик ахборот тизими) билан интеграция қилиш режалаштирилган. Бу орқали масофадан харитада биноларнинг ҳолатини кўриш имконияти ҳам яратилади.
Банк Ахборот хизмати