
“Микрокредитбанк” АТБ банк раҳбарияти жорий йилда аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан учрашган ҳолда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва бизнес маслаҳатлар бериш ташаббусини бошлади.
Жорий йилнинг 15 январь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари И.Мамаджанов раҳбарлигида ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Микрокредитбанк” АТБ Маҳаллабай ишлаш ва худудий лойиҳаларни бошқариш департаменти директори Саноев Ғолиб, Қоракўл БХМ раҳбари Жасур Матниязовлар ҳам иштирок этишди.
Тадбирда ҳудуддаги аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг даромадларини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида 15 та масала муҳокама қилинди. Бизнес маслаҳатлар берилиб, мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича банк масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, кичик саноат зоналари ва маҳаллалардаги лойиҳалар бўйича аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан келишиб олинди.

Микрокредитбанк раҳбарияти иштирокидаги бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттмоқда.
Банк Ахборот хизмати


















