Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11945
Сотиш
12060
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11945
12060
12002.93
EUR
12800
13200
13156.41
RUB
155
146.74
GBP
15500
16500
15721.44
CHF
14000
15000
14309.64
JPY
50
100
75.45
Курс 24.11.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

227
Янгилаш: 27 феврал 2025, 18:47
Image
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Президент томонидан 18-феврал куни “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Эндиликда кафолатланган омонат миқдори бир банкда бир омонатчига 200 млн сўмни ташкил этади. Бу талаб банкка қўйиладиган янги омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар Сизнинг банкларда янги қонун кучга киргунга қадар қўйган муддатли ёки жамғарма омонатингиз бўлса, омонатларингиз миқдоридан қатъи назар тўлиқ кафолатланади.

Агарда пулингиз 200 млнсўмдан кам миқдорни ташкил этадиган бўлса, унда омонатингиз тўлиқ миқдорда кафолатланади.

Яна бир янгилик, эндиликда фақат аҳолининг эмас, балки тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳам омонатлари кафолатланади.

Омонатларни кафолатлаш нима учун керак ва уларни маълум миқдорда кафолатлашнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?

Биринчидан, бу омонатчиларни ҳимоя қилиш, яъни банк тугатилган тақдирда, омонатчиларга уларнинг маблағларини қайтариш;

Иккинчидан, бу банкларни юқори фоиз ставка билан эмас, балки барқарор фаолият билан рақобатлашишга ундайди.

Омонат миқдорингиз 200 млн сўмдан ошса, қандай кафолатланади?

Шуни айтиш керакки, кафолатланган омонат миқдори 200 млн сўмни ташкил этади дегани, банкка ундан кўпроқ пул қўйиш мумкин эмаслигини англатмайди. Аксинча, пулларни банкда сақлаш, уларни уйда сақлашдан анча хавфсиз ва манфаатли. Омонатни бу миқдорда кафолатлаш эса фақатгина банк тугатилган тақдирдагина қўлланилади, акс ҳолда банклар омонатлар бўйича ўз мажбуриятларини шартнома асосида бажараверади.

Компенсация тўлаб бериш муддатларига тўхталадиган бўлсак: янги қонун қабул қилингунча омонатларни қайтариб беришни бошлаш муддати 83 кунни ташкил этган, энди эса бу муддат 20 иш кунини ташкил этади ва босқичма-босқич 7 иш кунига қисқартирилади. Бу дегани Агентлик компенсацияни тўлаб беришни бошлаши учун унга энг узоғи билан 20 иш куни берилади, зарур тадбирлар амалга оширилган тақдирда, Агентлик ушбу муддатдан ҳам олдин тўлаб бериши мумкин бўлади.

Агарда сиз компенсация тўлаб бериш учун белгиланган муддат ичида ўз маблағларингизни қайтариб олишга улгурмаган бўлсангиз ҳам хавотирга ўрин қолмайди, яъни ўз пулларингизни Агентликдан исталган вақтда қайтариб олишингиз мумкин бўлади.

Мазкур Қонун тўғрисидаги батафсил маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, finlit.uz сайти ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлиги расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.



Яна кўринг

24 ноябр 2026

Паррандачиликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Микрокредитбанкка йўналтирилган маблағлар ва Халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 524 та паррандачилик лойиҳаларига
2,5 трлн сўм кредитлар ажратилди.
21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X