Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили: Бухорода брокколи карами етиштириш йўлга қўйилди

...
Янгилаш: ...
Image
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили: Бухорода брокколи карами етиштириш йўлга қўйилди

Ромитан туманидаги “Азизон” МФЙ ҳудудида ташкил этилган  “Бир контур -  бир маҳсулот” тамойили асосида аҳолига аукцион орқали узоқ муддатли ижрага сотилган 15,4 гектар ер майдонида экспортбоп брокколи етиштирилмоқда. 

photo_2024-10-16_11-45-50.jpg
Шу ўринда  “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Мазкур тамойил асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, кооперациялар, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарнинг маҳсулот турига бўлган талаби ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилади. 

photo_2024-10-16_11-46-09.jpg
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган. 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан танлаб олинган мазкур лойиҳага, аҳолига экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ва кафолатли сотишга кўмаклашиш мақсадида экспортёр “Buxoro Export Trade” МЧЖ агрегатор этиб белгиланди. Шунингдек, Сурхондарё вилоятидан Маъруф Хидиров агроном сифатида жалб қилинди. Ижара ҳуқуқи асосида 69 нафар фуқаронинг 31 нафарига 30 сотихдан ва 38 нафарига 16 сотихдан ер майдони бириктириб берилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд сўмни ташкил этади. 

photo_2024-10-16_11-46-13.jpg
Тамойил асосида биринчи экинда брокколи карами етиштирилса, иккинчи экинда бақлажон етиштирилади. Бунда 1 гектар майдондан брокколи маҳсулотидан олинадиган даромад 200 млн. сўмни,  иккинчи экинда бақлажондан олинадиган даромад 360 млн. сўмни ташкил этади. Умумий қийматда биринчи экиндан олинадиган фойда 1,7 млрд сўм, иккинчи экинда 4,4 млрд сўм бўлади. 

photo_2024-10-16_11-45-56.jpg
Прогнозга кўра 1 кг брокколини 10 минг сўм, 1 кг бақлажонни 4 минг сўм қийматида сотиш режалаштирилган бўлиб, биринчи экиндан 309 тонна, иккинчи экиндан 1389 тонна ҳосил олиш кўзда тутилган. Етиштирилган ҳосил “Buxoro Eksport Trade” МЧЖ томонидан аҳоли билан тузилган фьючерс шартномасига асосан кафолатли сотиб олиниб, экспортга йўналтирилади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, бир ер эгасининг ушбу маҳсулот етиштириш орқали оладиган соф фойдаси 1 йилда брокколи маҳсулоти етиштириш орқали 60 млн.сўмни, бақлажон маҳслуоти орқали 85 млн.сўмни ташкил этади. 

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш давом этади. 

Банк Ахборот хизмати




Яна кўринг

10 март 2026

Коррупциясиз банк: МКБАНКда навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

Семинар давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, бу иллатга биргаликда курашиш лозимлигини билдиришди.

7 март 2026

МКБАНК ходими “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирланди!

Бу юксак эътироф — нафақат унинг шахсий ютуғи, балки бутун жамоамиз меҳнатига берилган эътибор намунасидир.
6 март 2026

МКБАНКда байрам шукуҳи

Байрам муборак бўлсин!
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X