Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12000
Сотиш
12130
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12000
12130
12012.21
EUR
13000
13800
13731.16
RUB
160
158.14
GBP
15300
16300
16111.98
CHF
14200
15200
14886.86
JPY
50
100
73.97
Курс 10.07.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили – қишлоқ хўжалигида янги йўналишни бошлаб берди

116
Янгилаш: 4 январ 2025, 17:48
Image
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили – қишлоқ хўжалигида янги йўналишни бошлаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликлари улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида аниқ вазифалар белгиланган. Бу борада “Микрокредитбанк” АТБ ҳам фаол иштирок этмоқда.

Микрокредитбанк томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган ҳудудлардаги 100 дан ортиқ контурда 880 гектар ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 77 та агрегаторлар танлаб олинди. 

Агрегаторлар томонидан биринчи экинда 78 та маҳаллага 855 гектар ер майдонига “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилди. Агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,9 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ушбу агрегаторларга 2 973 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилди. 

Шунингдек, агрегатор томонидан такрорий экинда 76 та маҳаллага 835 гектар ер майдонига полиз ва мева-сабзовот экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, уларга тижорат банклари томонидан 1,8 млрд сўм кредит ажратилиши режалаштирилган. 

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғом) маҳсулотлари экилмоқда. Ҳозирга қадар 70 дан ортиқ агрегаторлар томонидан контурларда кооператив аъзолари билан биргаликда экинлар экилди. 

Бундан ташқари, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида намунали “Супер лойиҳани” амалга ошириш мақсадида, банкка бириктирилган Бухоро вилояти Ромитан тумани Азизон маҳалласида 3 та контурда ёнма-ён жойлашган жами 15,4 гектар, (экин майдони 15,2 гектар) бўлган ер майдони танлаб олинди. 

Ер майдони 69 нафар (31 нафар аҳолига 30 сотихдан, 38 нафар ёшларга 16 сотихдан) фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун аукцион орқали узоқ муддатли ижарага берилган.

Танлаб олинган 15,4 гектар ер майдонида, 1 йил учун, сентябрь ойида броколли (500 минг дона кўчат, 1 гектарида 33 минг дона ниҳол, донаси 700 сўмдан жами 350 млн сўм) кўчати экилди, декабрь ойида 309 тонна броколли етиштирилиб, тўлиқ экспортга йўналтирилади. 

Бугунги кунда, агрегатор “Buxoro Export Trade” МЧЖга 2024 йил 26 июлда 15 гектар ер майдонида брокколи кўчатлари сотиб олиш ва техника хизмати учун 500 млн. сўм кредит ажратилди ҳамда 782 млн. сўм банк ҳомийлиги кўрсатилди. Бунинг ҳисобига 15 гектар ер майдони лазерли текисланди, томчилаб суғориш жорий қилинди, 450 метр янгидан ариқ қазилди, 500 минг дона брокколи кўчатлари етиштирилиб экилди ҳамда дала атрофлари ободонлаштирилди.

Бунинг учун Сурхондарё вилоятидан экспортбоп сабзавотлар етиштириш бўйича мутахассис Хидиров Маъмуржон (3 ой муддатга шартнома асосида ойига 15 млн. сўм маош) агроном сифатида жалб қилинди. 

Шунингдек, 3 нафар маҳалладаги ишсиз фуқаролар сувчи сифатида доимий иш билан банд қилинди ва кооперация аъзоларига кўмаклашиш (ниҳол экиш ва бегона ўтлардан тозалаш) учун 50-60 нафар фуқаролар мавсумий ишларга жалб қилинмоқда.

Бундан ташқари, дала ёнидаги автобус бекати реконструкция қилиниб, тикув сехи ташкил қилинди ва касаначилик асосида 4 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Кейинги йилдан бошлаб, барча ерларга февраль ойида плёнка остига бақлажон кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, ундан апрель ойидан бошлаб ноябргача ҳосил олиш кўзда тутилмоқда. 

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш намунали лойиҳасини амалга ошириш бўйича давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорларига асосан, 2022-2024 йилларда аҳолига ижарага ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларнинг даромадларини ошириш ва юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

8 июл 2026

Tadbirkorlar bilan ochiq muloqot olib borilmoqda!

Hududlarga tashriflar davomida bank rahbariyati tadbirkorlar bilan bevosita ochiq fikr almashdi. 
6 июл 2026

Chegaralar endi to'siq emas!

Tanishing — MAVRID PAY!
6 июл 2026

MKBANK xodimlari Buyuk Britaniyadagi xalqaro o‘quv seminarida

Ikki qismda davom etgan dastur interaktiv treninglar, amaliy muhokamalar, davra suhbatlari bo'lib o'tdi

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X