Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Брифинг: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йилги режалар ҳусусида

...
Янгилаш: ...
Image
Брифинг: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йилги режалар ҳусусида

Ассалому алайкум, ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Бугун Сизларга Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича 2025 йилда амалга оширилган ва 2026 йил режалари тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

Таъкидлаш лозимки, Микрокредитбанк юртимизда кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ҳамда касаначиликни қўллаб-қувватлаш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда микромолиявий хизматларни кенгайтириш борасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Хусусан, 2025 йилда амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Банкнинг 92 та ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган 1 062 та маҳаллада фаолият олиб бориш учун 323 та “Маҳалла банкири”га кўмалашиш учун, 1 062 нафар ёрдамчи агентлар шартнома асосида ишлаб келмоқда.

2025 йилда 10,2 трлн сўм, шундан, кичик ва ўрта бизнесга 7,9 трлн сўм ва дастурлар доирасида 4,2 трлн сўм кредитлар ажратилди. Натижада 344 нафардан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 122 минг нафари доимий ишга ва 222 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

2025 йилда 47 975 та микролойиҳага 905,1 млрд сўм банк кредити ҳисобига амалга оширилиб, 98 305 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, кам даромадли 11 142 та хонадонларга 318 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 16 704 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ҳисобот даврида банк мижозлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мисол учун 2025 йилда банкнинг 51 мингга яқин тадбиркорлари билан 3 200 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Унда кўтарилган 14 мингга яқин мурожаатлар ҳал қилиниши натижасида қарийиб 16 мингта иш ўрни яратилди.

“Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни молиялаштиришда ҳам ижобий натижаларга эришилди.

Яъни аҳолига (5 210 нафар) ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та намунали лойиҳаларда 3 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиши натижасида даромадбоп ва экспортбоп маҳсулотлар етиштирилди.

Натижада, деҳқонларимиз томонидан 34 764 тонна маҳсулот етиштирилиб, шундан 2 200 тоннаси экспорт қилинди ва умумий ҳисобда 211,3 млрд. сўм даромад олинди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида ҳам тизимли ишлар йўлган қўйилган.

Мисол учун банкнинг 181 та ҳудудий бўлинма раҳбар ва ўринбосарлари томонидан 412 та оиланинг даромади яхшиланиб, ижтимоий реестрдан чиқарилди.

Ёрдамчи агентлар томонидан маҳаллаларда амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида банкнинг “Mahalla mkb.uz” платформаси ишга туширилди.

Маҳалла агентлари томонидан 26,6 мингта пластик карта, 131 нафар аҳолидан 27,8 млрд сўм омонат, 2 704 нафар аҳолига 822,3 млрд сўм кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.

Энди 2026 йил учун белгиланган вазифалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман.

Жорий йилда барча манбалар ҳисобидан 11 трлн. сўмлик кредитлар ажратилади. Шундан, Кичик ва ўрта бизнесга 7,3 трлн. сўм, шундан, дастурлар доирасида 4,9 тлрн сўм кредит ажратилади. Шундан,

- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлашга 700 млрд. сўм;

- “Бизнесга биринчи қадам” доирасида 473 млрд. сўм;

- Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 2,4 трлн. сўм;

- “Маҳалла лойиҳаси” доирасида маҳалла ихтисослашувини чуқурлаштиришга 1,3 трлн. сўм.

Бунинг ҳисобига 2026 йилда 167 668 нафар иш ўринлари яратилади. Жумладан,

- Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали - 14 701 нафар;

- Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали - 11 359 нафар;

- Микро, кичик ва ўрта тадбиркорларни фаолиятини кенгайтириш орқали - 123 904 нафар;

- Аҳоли хонадонларига лойиҳа пакетларини тақдим этиш орқали - 11 891 нафар.

Маҳаллаларни ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда бириктирилган 1 062 та МФЙда 44 мингдан ортиқ микролойиҳаларга 2,7 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилади.

“Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида 159 та контурдаги 5 207 та деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 1 747 гектар ер майдонида намунали лойиҳалар амалга оширилади.

Ташқи манбалар ҳисобидан жами 400 млн. долл. маблағлар жалб қилиниб, 150 млн. долл. инвестиция лойиҳаларига ҳамда 175 млн. долл. кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашга йўналтирилади.

 Эътиборингиз учун раҳмат!



Яна кўринг

29 январ 2026

МКБАНкнинг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Марказий банк томонидан тақдирланди

Ушбу ютуқ ва эътироф жамоамизнинг масъулиятли ҳамда самарали меҳнатининг яққол ифодасидир.

28 январ 2026

Бошқарув раиси О.Бутаев Бухорода тадбиркорлар билан учрашди

Ушрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятидаги муаммолар, молиявий эҳтиёжлар ва янги лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашиш имконига эга бўлишди.

27 январ 2026

Сирдарёда навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

МКБАНК — ёшлар билан доим бирга!
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X