Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11790
Сотиш
11900
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11790
11900
11897.9
EUR
12700
13700
13336.36
RUB
150
140.18
GBP
15100
16100
15737.35
CHF
13800
14800
14315.85
JPY
50
100
75.18
Курс 09.10.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Чимбойда гулчилик ва иссиқхона фаолияти жонланмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Чимбойда гулчилик ва иссиқхона фаолияти жонланмоқда

Жорий йилнинг 17-21-феврал кунлари Микрокредитбанк ҳомийлигида Жиззах вилоятидаги “Гулчи опа томорқа хизмати” кластери ўқув марказида чимбойлик 25 нафар ишсиз хотин-қиз гулчилик ва томорқа хизматлари бўйича ўқув семинари ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу ўқув-семинарнинг амалий натижалари кўрина бошлади — иштирокчилардан 15 нафари аллақачон ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Уларга банк молиявий кўмаги билан иссиқхоналар ташкил этиб берилди.

2 (44).png

Банк Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова Чимбой туманига ташриф буюриб, ўқув-семинардан сўнг амалга оширилган ишлар билан танишди. У дастлаб Гулистон маҳалласида бўлиб, гулчилик ва иссиқхона ташкил қилган хотин-қизлар фаолиятини кўздан кечирди. Улардан бири Роза Илауова. Унга Микрокредитбанк томонидан иссиқхона қуриб берилганидан сўнг у ерда Роза опа ҳар хил турдаги гул кўчатлари ва қулупнай кўчатини парваришламоқда. Бу каби ташаббус Гулистон  маҳалласидаги яна бешта хонадонда жорий этилган.

17 (4).png

7 (20).png

Гужумли маҳалласида истиқомат қилувчи Олмагул Қанлибекова ҳам гул кўчатлари парвариши билан шуғулланмоқда. У ўқув-семинар давомида олган билимларини амалиётга татбиқ этар экан, банк мас’уллари билан суҳбатда янги фаолиятидан мамнунлигини билдирди. 

3 (42).png

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 сотих томорқа ерда ташкил этилган иссиқхоналар йилига 40 миллион сўмгача даромад келтириши мумкин. Шунингдек, айрим хонадонларда гулчилик билан бирга паррандачилик ва чорвачилик фаолияти ҳам йўлга қўйилганлиги аёлларнинг даромад манбаларини янада кенгайтиришга ёрдам беради.

11 (8).png

Ҳозирда ўқув-семинарда иштирок этган яна 10 нафар хотин-қиз ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Шахло Ибрагимова чимбойлик гулчи опа-сингиллар билан учрашувида уларнинг тез орада даромадли тадбиркорлар сафида бўлишларига умид билдирди. 

4 (33).png

Эʼтиборли жиҳати, ушбу ташаббус нафақат иштирокчи аёлларнинг ҳаётини яхшилашга хизмат қилади, балки улар ўз тажрибаларини келгусида Чимбой туманидаги бошқа қатор маҳаллаларда ҳам жорий қилиши кўзда тутилмоқда ва бу орқали ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш мақсад қилинган. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X