
МКБАНК чорвачилик билан шуғулланувчи корхоналар, шунингдек, ушбу соҳага киришни режалаштирган ишбилармонлар учун имтиёзли кредитни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-66-сон Қарорига асосан чорвачилик соҳасига озуқабоп экинларни етиштириш мақсадида Микрокредитбанк томонидан ҳам имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Мазкур кредит миллий валютада, чорвачилик соҳасига озуқабоп экинларни етиштириш мақсадида ажратилади.
Кредит 6 ой муддатга 150 млн.сўмгача тақдим этилади ва кредит фоизи Марказий банк асосий ставкасидан кам бўлмаган миқдорда ажратилади.
Мазкур кредитдан Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, оилавий корхоналар, кичик ва ўрта бизнес фаолиятини юритувчи тадбиркорлар фойдаланишлари мумкин.