Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Эътироз ўз исботини топмади

214
Янгилаш: 5 октябр 2023, 17:36
Image

“Telegram” ижтимоий тармоғи “Bastion” каналига “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб аноним мурожаат йўлланган.   

Мурожаатда марказдан вилоятга борган вакил Микрокредитбанк тизимини ривожлантириш ўрнига ходимларни йиғилишда беҳурмат қилиб, ҳақоратомус сўзлар билан обрўсизлантираётгани, вилоят раҳбари Умид Ғофуров шахсий адовати бор ходимларни ишдан бўшатаётгани айтилган. 

Ушбу ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Айни пайтда “Микрокредитбанк” АТБнинг Тошкент ва Андижон вилоятлари минтақавий филиаллари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаларига ўзгартириш киритилиб, Андижон вилоят минтақавий маркази, банк хизматлари офиси ва сотув нуқталарининг ташкилий тузилмаси (структураси) тасдиқланган. Унга кўра, Филиалнинг барча ходимларига огоҳлантириш хатлари берилган, эски тузилмада 157 та штат ўрнига янги тузилмада 163 та, яъни 6 та штат бирлиги кўпайган. Шу муносабат билан бирор бир ходим ишдан бўшатилмаган ва ишдан бўшатилиши ёки меҳнат шартнмоаси бекор қилиниши режалаштирилгани йўқ. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, банк ходимларининг лавозимлари қисқартирилган тақдирда, уларга амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддалар талабларига асосан ўша лавозимларга тенглаштирилган бошқа лавозимлар иш берувчи томонидан таклиф қилиниши ҳамда Меҳнат Кодекси талабларига мутлоқ риоя қилинади. 

Мурожаат юзасидан Филиалнинг Банк хавфсизлиги ва ахборотларни муҳофаза қилиш бўлими бошлиқлари томонидан мурожаатдаги важлар банкни, шу билан банк раҳбарларини обрўсизлантириш учун қилинган ҳаракатлар эканлигини билдирди. Банк раҳбарлари томонидан бирор бир ходимга нисбатан беҳурмат қилингани ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслигини тасдиқлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, аноним мурожаат - жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаатлар кўриб чиқилмаслига таъкидланган. 

Банк Ахборот хизмати




Яна кўринг

22 июн 2026

Андижонда маҳалла агентлари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

Андижон вилоятида Микрокредитбанк ва Марказий банк ҳамкорлигида маҳалла агентлари учун навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
22 июн 2026

МКБАНК билан PayPorterdan тезкор пул ўтказмалари!

PayPorter билан комиссия тўлови – арзон ва қулай тарифлар
19 июн 2026

МКБАНК 20-21 июнь кунлари ҳам ишлайди!

20 ва 21 июнь (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X