
“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Умрбек Жуманиязов Фарғона вилоятида фаолият юритаётган экспортчи корхоналар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Фарғона, Олтиариқ, Қува, Бешариқ ҳамда Ўзбекистон туманларидаги 50 га яқин йирик экспортчи корхоналар раҳбарлари иштирок этди. Тадбир доирасида банк томонидан экспорт фаолиятини молиялаштириш учун таклиф этилаётган кредит маҳсулотлари ҳамда Факторинг хизматлари ҳақида батафсил ма’лумот берилди.

Мулоқот давомида тадбиркорлардан 20 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар қабул қилинди. Улардан 14 таси жойида ҳал этилди.

Жумладан, Олтиариқ туманидаги “Шерохун” хусусий корхонаси раҳбари томонидан банкнинг Факторинг хизматидан фойдаланиш юзасидан билдирилган мурожаатига асосан, шу куниёқ унга 37 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шу куни банк мутасаддилари тадбиркорларнинг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганишди ва улар билан фаолиятида дуч келаётган муаммолар юзасидан шуҳбатлашилди. Шунингдек, учрашувда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли мас’ул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Банк Ахборот хизмати



















