
Бугун “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятининг Фориш туманида бўлиб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига кўрилаётган тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Мазкур ташриф давомида ҳудудда амалга оширилаётган тайёргарликнинг ҳозирги ҳолати ўрганилиб, масъулларга тадбирнинг сифатли ва юқори даражада ташкил этилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

















