Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Абдушукур Қодир-Ахунов ўзига «Микрокредитбанк» АТБ томонидан омбор қуриш, музлатгич ва трасформатор сотиб олиш учун 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида йиллик 14 фоизли имтиёзли кредит берилмаётгани, «адолатсизлик қурбони» бўлаётгани ҳақида мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат юзасидан Банк Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. 

Банк мутахассислари томонидан ўрганилганда «Шунқорбой-11» оилавий корхонаси раҳбари А.Қодир-Ахуновнинг кредит олиш бўйича қилган мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида ўрганиб чиқилганда «Микрокредитбанк» АТБ ва А.Қодир-Ахунов ўртасида тузилган кредит шартлари мунтазам равишда бузиб келинганлиги аниқланди.  

Ушбу фуқарога дастлабки кредит маблағлари «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси Андижон банк хизматлар офиси томонидан  2017 йил 14 февралда 150 миллион сўм миқдорда ажратилган эди. Бироқ фуқаро кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли «Микрокредитбанк» АТБ Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан судга мурожаат қилинган. Суд томонидан банк даъвоси қаноатлантирилиб, кредитни ундириш учун гаровга қўйилган мулкка қаратилган. Фуқаро кредит тўловларини сўндирмасдан ва гаровга қўйилган мулкларнинг ижро хатти-ҳаракатларига ҳар хил важлар билан мажбурий ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилган. Фуқаро тўлов имконияти йўқлигини важ қилиб, Андижон вилояти ҳокимлигига мурожаат қилгач, Вилоят ҳокими томонидан ҳомийлар ҳисобидан 2021 йил 14 июнда фуқаронинг банк олдидаги қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган. 

Шундан сўнг А.Қодир-Ахунов собиқ Инвестиция вазири С.Умрзоқовнинг тадбиркорлар билан ўтган учрашувида мурожаат қилгач, унга трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида 84 ой муддатга 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида фоизсиз маблағ ажратилган. Мазкур фоизсиз кредит маблағи ажратиш шартномасига кўра, Андижон шаҳар Боғишамол автомобиль бозори ҳудудида жойлашган ошхона бино-иншоотига нисбатан тақиқ қўйиш, тақиқни кредит шартномасига асосан олинган кредит тўловлари тўлиқ қайтарилгандан сўнг бекор қилиш кўрсатилган. 

Аммо эндиликда фуқаро Қадир-Ахунов фарзанди номига яна 1 милллиард сўм миқдорда имтиёзли кредит расмийлаштиришни сўраб, олдинги кредит учун гаров таъминоти сифатида олинган бинода омборхона ташкил қилиш мақсади борлигини билдирган.  

Бош банкнинг 2023 йил 19-октябрдаги 34/16857-сонли хатига асосан «Шунқорбой 11» ОКга тақиқда бўлган иншоот ўрнида музлаткичли омборхона қуришга рухсат берилмаслиги кўрсатилган. 

Эслатиб ўтамиз, фуқаронинг турмуш ўртоғи Қадирохунова Насибага тикувчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида ажратилган 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳам ўз вақтида сўндиирлмаган ва бугунги кун ҳолатида фуқаронинг 15 милллион сўм миқдордаги муддати ўтган қарздорлиги мавжуд. Ушбу қарздорликни ундириш учун банк томонидан суд органларига даво аризаси киритилган. Банк даъвоси суд томонидан қаноатллантирилиб, ҳозирда мажбурий тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Қадир-Ахунов Шукуржон Абдурасуловични “Микрокредитбанк” АТБ Андижон банк хизматлари офисидан кредит олиш бўйича қилган барча мурожаатлари қонуний ҳужжатларга асосан рад қилиниб келинмоқда. 

Банк Ахборот хизмати