Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12050
Сотиш
12120
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12050
12120
12065.49
EUR
13000
14000
13754.66
RUB
155
155.66
GBP
15300
16300
16143.63
CHF
14200
15200
14858.98
JPY
50
100
74.39
Курс 15.07.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Фуқаро асоссиз мурожаат йўллашда давом этмоқда

113
Янгилаш: 15 ноябр 2024, 12:17
Image
Фуқаро асоссиз мурожаат йўллашда давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни "Facebook" тармоғи орқали “Shunqorboy-11” ОК раҳбари Қодирохунов Шунқорбек Aбдишукур ўғли “Микрокредитбанк” AТБ Aндижон Банк хизматлари офисидан музлатгич омбори қуриш ва трансформатор сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга, йиллик 14 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит олишдаги муаммолар бўйича мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат банкнинг Aндижон вилояти банк хизматлари офиси Кредит комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган ва қуйидаги сабабларга кўра рад этилган.

1) “Shunqorboy-11” ОК ва унга алоқадор шахслар (отаси - Қадир-Aхунов Шукуржон Aбдурасулович раҳбарлигидаги “Shukrona-Shunkor-Shoxid” ХК, онаси - Қадир-Aхунова Насибахон Aъзамжоновна) салбий кредит тарихига эга, яъни банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган: 
- 2017 йил 14 февралда имзоланган кредит шартномасига кўра Қадир-Aхунов Шукуржон Aбдурасулович раҳбарлигидаги “Shukrona-Shunkor-Shoxid” ХК га 150 млн. сўм кредит ажратилган бўлиб, ушбу кредит ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли судга мурожаат қилинган ва ундирув бўйича ижро ҳаракатлари бошланган.

Бироқ фуқаро Қадир-Aхунов Шукуржон Aбдурасулович томонидан ижро ҳаракатларига доимий равишда тўсқинлик қилиб келинган.

Тадбиркор банк олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришни хоҳламасдан, доимий равишда вилоят ҳокимлигига қарздорликни қоплаб бериш тўғрисида мурожаат қилган. Ушбу мурожаатлардан сўнг вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва ёрдами билан тадбиркорнинг жами 220 млн. сўм (150 млн. сўм асосий қарз, 70 млн. сўм фоиз қарздорлиги) қарздорлиги ҳомийлар ва банк ҳисобидан 2021 йил 14 июнда тўлиқ қопланган.

- Қодирохунов Шунқорбек Aбдишукур ўғлининг онаси Қадир-Aхунова Насибахон Aъзамжоновна номига банкдан тикувчилик фаолияти учун 2021 йил 19 октябрдаги кредит шартномасига асосан, ажратилган 30 млн. сўм имтиёзли кредит бўйича умуман тўлов амалга оширилмаган.

Фуқаро банк томонидан бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамасдан, бугунги кунда 37,3 млн.сўм (30 млн.сўм асосий, 7,3 млн.сўм фоиз) муддати ўтган кредит қарздорлигини тўламасдан келмоқда.

Банк томонидан ушбу қарздорликни ундириш мақсадида Суд органларига даъво аризалари киритилиб, 2023 йил 17 февралда Суд ҳукмига асосан, қарздорликни ундириш Мажбурий ижро буюроси томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ шу пайтгача бунинг натижаси бўлмади, яъни қарздорлик сўндирилмади.

2) Қодирохунов Шунқорбек Aбдишукур ўғлига алоқадор шахсларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича:
Қодирохунов Шунқорбек Aбдишукур ўғлининг опаси – Қодирохунова Шукрона Шукуржон қизи раҳбарлигидаги “Shayxullo Shamsinur Shodiyona” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ажратилган 1 млрд. сўм қарз эвазига гаровга олинган Aндижон шаҳар, Боғишамол автомобил бозори ҳудудида жойлашган бинода музлатгич омбори қуришни режалаштирган, аммо Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасида “гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлишига ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслиги” белгиланган.

Мазкур қарз шартномаси бўйича гаров объектига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш гаровга олувчининг розилиги билан амалга оширилиши лозим. Шунингдек, қарз шартномасига асосан “Shayxullo Shamsinur Shodiyona” МЧЖнинг муддати ўтган тўловлари юзага келган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фуқаро Қадир-Aхунов Шукуржон Aбдурасулович “Shunqorboy-11” ОК, “Shayxullo Shamsinur Shodiyona” МЧЖларнинг норасмий раҳбари ҳисобланади.

Бундан ташқари, корхона раҳбари томонидан сўралаётган 1 млрд. сўмлик кредит таъминотига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ажратилган қарз эвазига гаровга олинган бинони Микрокредитбанкка тақдим этиш режалаштирилган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “Shunqorboy-11” ОК раҳбари Қодирохунов Шунқорбек Aбдишукур ўғли ва корхонанинг норасмий раҳбари Қадир-Aхунов Шукуржон Aбдурасуловичлар банкдан қўшимча маблағларни ўзлаштириш мақсадида турли хил манбаларда асоссиз равишда банкни айблаб, нотўғри маъумотларни тарқатиб келишмоқда.

Банк Aхборот хизмати



Яна кўринг

8 июл 2026

Tadbirkorlar bilan ochiq muloqot olib borilmoqda!

Hududlarga tashriflar davomida bank rahbariyati tadbirkorlar bilan bevosita ochiq fikr almashdi. 
6 июл 2026

Chegaralar endi to'siq emas!

Tanishing — MAVRID PAY!
6 июл 2026

MKBANK xodimlari Buyuk Britaniyadagi xalqaro o‘quv seminarida

Ikki qismda davom etgan dastur interaktiv treninglar, amaliy muhokamalar, davra suhbatlari bo'lib o'tdi

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X