
жорий йилнинг 31-май куни "Патрул уз" телеграм каналида Микрокредитбанк ходимлари томонидан фуқарога эски ноутбук берилгани юзасида видео мурожаат эʼлон қилинди.
Ҳолат ўрганилганда, ушбу мурожаатни Тошкент шаҳри Миробод тумани Сарикул маҳалласида яшовчи фуқаро С.Қнинг онаси қилганлиги маʼлум бўлди. Аслида, фуқаро С.Қнинг бандлигини таʼминлашга кўмаклашиш мақсадида Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси раҳбари ўз шахсий ноутбукини (ески) вақтинча фойдаланиб туриши учун унга беғараз тақдим қилган. Бундан фуқаро норози бўлганлиги сабабли компютер қайтариб олинган.
Шуни таʼкидламоқчимизки, фуқаро С.Қнинг бандлигини таʼминлашга кўмаклашиш мақсадида берилган эски ноутбук ишчи ҳолатда бўлиб, ҳеч қандай банк кредити ёки ҳомийлик маблағи ҳисобидан эмас, балки банк ходимининг шахсий ташаббуси билан тақдим этилган.
Банк Ахборот хизмати



















