“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ходимларини касбий билим ва кўникмаларини ошириш, жорий банклар тажрибасини ўрганиш ва банк амалиётига жорий йилиш мақсадида German Sparkassenstiftung for International Cooperation молия муассасаси билан хамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг сентябрь ойи давомида Германия Шпаркассасининг эксперти Йоҳанн Авердиек томонидан банкнинг Ғаллаорол, Зомин, Ургут, Булунғур, Лойиш, Паркент, Пискент филиаллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ва туман филиаллари ходимлари учун семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Tренинг "Кучли банк рақобати шароитида мижозларга максимал хизмат кўрсатиш, шунингдек мижозларга юқори даражада йўналтирилганлик соҳасидаги тажрибаларини ўргатиш" мавзусида бўлиб ўтди.
Банк Ахборот хизмати