Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Ҳунардан зар унмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Ҳунардан зар унмоқда

Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлиги янги босқичга кўтарилди. Аёлларнинг ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар нафақат иқтисодий ўсишга, балки уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда. Бу жараёнда давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ҳамда банклар томонидан кўрсатилаётган молиявий ёрдамнинг аҳамияти катта.

2 (24).png

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги “Гулистон” маҳалласида жойлашган “ЯрнтехтилеФотима” ҳунармандчилик маркази — хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим ташаббуслардан бири десак, муболаға бўлмайди.

Тадбиркор Фотима Қурбонова раҳбарлик қилаётган ушбу марказда тўқувчилик, каштачилик, миллий услубдаги тақинчоқлар ва эсдалик буюмларини тайёрлаш бўйича амалий ўқув курслари ташкил этилган. Фотима Қурбонова бу лойиҳа орқали маҳаллий аҳолига касб ўргатишни, айниқса, ишсиз ва ногиронлиги бор аёллар учун янги имкониятлар эшигини очишни мақсад қилган.

3 (22).png

Фотима Қурбонова ташаббуси билан иш бошлаган марказ “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит билан қўллаб-қувватланди. Натижада 115 нафар хотин-қизлар доимий иш билан банд бўлди, 3000 нафар касб ўрганувчилар онлайн ва офлайн шаклда таълим олмоқда. Марказда ўқишни муваффақиятли якунлаган ёшларнинг 13 нафари ўз бизнесини йўлга қўйди, 55 нафари эса шу марказнинг ўзида иш фаолиятини давом эттирмоқда.

4 (16).png

Бундан ташқари, банк томонидан ҳунармандчиликка ўқиб, ўз йўлини топган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларнинг шахсий бизнесини йўлга қўйишлари учун имкониятлар яратилмоқда.  

Ушбу марказда тайёрланган маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорда, бадки халқаро бозорда ҳам талаб ортиб бормоқда. Мисол учун, ушбу ҳунармандчилик буюмлари Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, АҚШ ва Европа давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. 6 (16).png

- Биз ҳунармандчилик маҳсулотларимизни хорижий давлатларга Интернет орқали сотишни йўлга қўйдик, - дейди тадбиркор биз билан суҳбатда. – Ўқувчиларимизга шу ерда ҳунар сирларини ўрганиб, ўз бозорини топишига кўмак беряпмиз. Албатта, бундай натижаларга эришишимизда Микрокредитбанкнинг молиявий қўллаб-қувватлашининг ҳам алоҳида ўрни бор. Кредитларни ҳам ўз вақтида тўлаб боряпмиз. Хуллас, ҳам хотин-қизларга ёрдам беряпмиз, ҳам даромад оляпмиз.

Албатта, кейинги йилларда юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланиб бормоқда. Бу борада тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг ҳам аҳамияти бисёр.

1 (25).png

Мисол учун, 2025-йилнинг ўтган даврида Микрокредитбанк томонидан жами 11 минг 268 нафар хотин-қизларга 201 млрд. сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, бунинг натижасида 10 минг дан ортиқ янги иш ўрни яратишга эришилди.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш нафақат иқтисодий ўсишни таъминламоқда, балки аёлларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Фотима Қурбонова каби ташаббускор аёллар юзлаб инсонларга янги имконият эшикларини очмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиз хотин-қизлари учун ишбилармонлик ва муваффақият даври бошланганини англатади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X