
МКБАНКда ИТ инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида 2025-йил 29-31-март кунлари Автоматлаштирилган Банк Тизими (ИАБС) бўйича режалаштирилган техник ишлар олиб борилади.
Шу сабабли, 29-март соат 00:00 дан 31-март соат 23:59 гача ИАБС тизими вақтинча ишламайди. Ушбу даврда тўловлар, ҳисоб-китоблар ва бошқа банк операциялари амалга оширилмайди.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!



















