Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Микрокредитбанк Бош офисида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид иштирокида тадбир ташкил этилди.

12.png

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган мазкур учрашувда Банк раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида Банк жамоаси шоирни Мустақиллик байрами арафасида давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиб, севимли шоиримизга “Эл-юрт ҳурмати” ордени тақдим этилгани билан самимий қутлади.

3.png

Шундан сўнг шоир банк ходимлари билан Ватан мадҳи, истиқлол шукронаси, болалиги, ижодий изланишлари, хотиралари ва илҳом манбалари ҳақида самимий суҳбат қурди.

2.png

Тадбир давомида шоир ўз шъерларидан ўқиб бераркан, ижодкорнинг шеърлари орқали она юртга бўлган беқиёс муҳаббат ва садоқат ёрқин ифода этилганини, ҳар бир мисрада Ватан қиёфаси ва қудрати акс этганини яна бир бор ҳис этиш мумкин эди.

Шоирнинг шеърлари, хотиралари ва самимий мулоҳазалари ходимлар маънавий дунёсини бойитиш, уларни янги ижодий ғояларга илҳомлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

4.png

Сирожиддин Саййид — ўзбек адабиётининг етакчи вакилларидан бири. У 1999 йилда “Дўстлик” ордени, 2006 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвони, 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган. Мустақиллик байрами арафасида эса унинг ижоди яна бир бор давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилиб, севимли шоиримизга “Эл-юрт ҳурмати” ордени тақдим этилди.

Банк Ахборот хизмати