Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11790
Сотиш
11900
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11790
11900
11897.9
EUR
12700
13700
13336.36
RUB
150
140.18
GBP
15100
16100
15737.35
CHF
13800
14800
14315.85
JPY
50
100
75.18
Курс 09.10.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Касаначилик – аёллар тадбиркорлигига йўл очади

...
Янгилаш: ...
Image
Касаначилик – аёллар тадбиркорлигига йўл очади

Бугунги кунда аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, аввало,  уларнинг даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларда касаначиликни ташкил этиш ва ривожлантириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш бўйича «Микрокредитбанк» АТБ томонидан тадбиркорлар молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Ғиждувонлик Дилноза Саидова раҳбарлигидаги Нодирабегим тикув корхонаси бунга бир мисол. 

1.jpg

Тадбиркор Дилноза Саидова дастлаб фаолиятини 2021 йилнинг февраль ойида банк томонидан ажратилган кредит маблағлари асосида 7 та тикув машинаси сотиб олиш билан бошлади. Кичкинагина цехида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатли ва ҳамёнбоп бўлгани учун ҳам қисқа фурсатда ўз харидорларига эга бўлди. Дилноза қўшимча маблағ сарфлаб замонавий тикув дастгоҳлари сотиб олди ва устоз-шогирд мактаби асосида маҳалласидаги ишсиз хотин-қизларни ҳам ишга жалб қила бошлади. Жорий йилнинг май ойида «Микрокредитбанк» АТБ ҳомийлигида касаначиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур тикув цехи учун кенг ва шинам 150 ўринли бино қуриб берилди.

2.jpgДилноза Саидованинг келажак режалари ҳам катта. У хотин-қизлар учун мўлжалланган либослар тикиш билан чегараланиб қолмоқчи эмас. Эндиликда у эркаклар кийим бошлари,  костюм-шимлари, махсус формалар ва болалар кийим-кечакларини ҳам ишлаб чиқармоқчи ва келгусида иш ўринларини минг нафарга етказмоқчи.

4.jpgЖондор тумани Ушот маҳалласида яшовчи Шаҳноза Шарипова эса каштачилик ҳунари билан болалигидан шуғулланиб келади. Момомерос бўлган ҳунари бугун Шаҳноза учун даромад манбаига айланган. У фаолиятини 2022 йилда «Микрокредитбанк» АТБ Бухоро вилояти Жондор БХМ томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 33 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи олиб бошлаган эди. Кредит маблағларини ўз вақтида сўндириб, 2023 йилда қиймати 500 миллион сўм бўлган «Ворис каштачилари» лойиҳасини амалга оширди.

- Ўтган 2023 йилда туманимизда яна бир янги фаолият тури — “Ворис каштачилари" ҳунармандчилик марказида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўйдик. Дастлаб бу ерда 15 нафар хотин-қизлар меҳнат қилган бўлса, эндиликда улар сони 60 нафарда ошган, — дейди Шаҳноза Шарипова.

7.jpg

6.jpg

5.jpgБиргина Бухоро вилояти бўйича «Микрокредитбанк» АТБ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида  9,3 млрд. сўм миқдордаги кредит маблағлари ажратилиб, касаначилик ва тикувчилик йўналишида 1000 нафардан ортиқ ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Микрокредитбанк аҳоли даромадларини ошириш, хотин-қизларни, ишсиз опа-сингилларимизнинг қўшимча даромадга эга бўлишларини таъминлаш бўйича молиявий қўллаб-қувватлашда давом этади.

Банк Ахборот хизмати

      



Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X