
Fitch Ratings "Микрокредитбанк" рейтинг прогнозини "Барқарор"дан "Ижобий"га оширди ва "BB" даражасини тасдиқлади.
Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings "Микрокредитбанк" АТБнинг узоқ муддатли рейтинглари бўйича прогнозини "Барқарор" даражадан "Ижобий" даражага оширди ҳамда банкнинг "BB" даражасидаги рейтингини тасдиқлади.
Агентликнинг ушбу қарори банкнинг молиявий ва операцион кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижалари асосида қабул қилинган бўлиб, унинг барқарор позициялари, етарли капиталлашув даражаси ҳамда барқарор ўсиш истиқболларини акс эттиради.
Прогнознинг "Ижобий" даражага оширилиши банкнинг бозордаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганидан, халқаро молия ҳамжамияти томонидан унга бўлган ишонч ортиб бораётганидан далолат беради ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
МКБАНК — ишончли ҳамкор, барқарор келажак сари.



















