Халқаро рейтинг агентлиги Микрокредитбанк кредит рейтингини “ББ-/Барқарор” мамлакат суверен рейтинги даражасида баҳолади.

Ушбу рейтинг банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда мижозлар ишончини орттиришга хизмат қилади.
Fitch Ratings банк рейтингини аниқлашда унинг молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди.
Таъкидлаш жоиз, Микрокредитбанкнинг кредитлаш фаолияти кенг қамровли. Банк сармоялари иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан тортиб, кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди. Хусусан, паррандачилик, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги каби иқтисодиётнинг реал секторидаги бир неча юзлаб лойиҳалар Микрокредитбанк инвестициялари ҳисобига ривожланмоқда. 

Йетакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим етилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Микрокредитбанк фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. 

Банк ахборот хизмати.