
«Микрокредитбанк» ва IT парк резиденти Efika-Tech томонидан тижорат банклари орасида биринчи бўлиб, «Кредитлар мониторинги» ва «Муаммоли кредитлар ҳисоби» платформаси яратилди.
Ушбу платформа ёрдамида:
-банк томонидан берилган кредитлар билан боғлик маълумотларни онлайн режимда олиш,
-кредитлар бўйича барча аризаларни, хатларни, маълумотларни автомат тартибда шакллантириш,
-кредитларни берилган санадан бошлаб ёпилгунгача бўлган барча тарихини кўриш имкониятлари мавжуд.
Ушбу янги платформа банк кредит портфели асосида ишлаб чиқилган бўлиб, «Электрон ҳукумат» ёрдамида қуйидаги ташкилотлар билан интеграция қилинди.
Қарз олувчининг молиявий аҳволини таҳлил қилиш мақсадида форма-1 ва форма-2 ҳисоботларини олиш учун Давлат солиқ қўмитаси тизими билан;
кредит гарови сифатида тақдим этилган мол-мулкнинг тақиқда турган ёки турмаганлигини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги маълумотлар базаси билан;
кредит гарови сифатида тақдим этилган мол-мулкларни тақиққа қуйиш ва тақиқдан ечиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Гаров ре'три» билан;
қарз олувчиларга хабарномаларни юбориш учун «Ўзбекистон почтаси» (гибрид почта) билан; кредит ишини судга ўтказиш тўғрисида автоматик равишда билдиришнома юбориш учун Савдо-саноат палатаси (ССП) тизими билан; ижро ҳужжати бўйича қарз ундирилишини кузатиш учун Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) тизими билан; гаровга қуйилган ҳамда банк балансидаги мол-мулкларни сотиш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги э-аукцион тизими билан интеграция қилинди.
Юртимизда Электрон Ҳукуматни ривожлантириш мақсадида янгидан яратилган ушбу платформа келгусида юртимиздаги суд органлари билан ҳам интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, мазкур платформа ёрдамида банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, иш унумдорлиги ҳам ортади.
Шу билан бирга банк томонидан дастур доимий такомиллаштирилиб, заруратга кўра бошқа давлат ташкилотлари билан ҳам интеграция ишлари олиб борилади.
Банк ахборот хизмати