Яқинда Германиянинг ODDO BHF банкида МКБАНКнинг евродаги корреспондентлик ҳисоб рақами очилди. 

Эндиликда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан барча халқаро молиявий амалиётларни мазкур валютада осон ва самарали амалга ошириш имконияти яратилди. Бу эса банк мижозларига қўшимча қулайликлар яратиб, тўғридан-тўғри молиявий муносабатлар ҳажмини оширади. 

Маълумот ўрнида, ODDO BHF банки 170 йилллик тарихга эга мустақил француз-немис молия муассасаси ҳисобланади. Ҳозирда ушбу банк йиллик соф фойдаси ҳамда устав капитали бўйича дунёдаги йирик банклар қаторида туради.

Банк Ахборот хизмати