Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11720
Сотиш
11800
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11720
11800
11808.76
EUR
13000
14000
13404.12
RUB
150
142.16
GBP
15100
16100
15691.48
CHF
13800
14800
14149.01
JPY
50
100
75.2
Курс 03.10.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Коррупсияга қарши курашиш умуммиллий вазифа

...
Янгилаш: ...
Image
Коррупсияга қарши курашиш умуммиллий вазифа

Ма’лумки, коррупсия жамиятнинг демократия ва адолат тамойиллари устуворлигига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига, қадр-қиммати топталишига олиб келади ҳамда давлат ва жамият тараққиётига то‘сқинлик қилиб, фуқаролар турмуш даражасини ёмонлаштиради.

Бугунги кунда коррупсия муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупсия сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. 

Шунинг учун ҳам коррупсия келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имижи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таʼсир кўрсатади. 

Жорий йилнинг 5-март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупсияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда Юртбошимиз томонидан барча даражадаги давлат ташкилотларида коррупсияга қарши курашиш тизими муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб берилди.  

Ушбу йиғилишдан кейин “Микрокредитбанк” АТБда ҳам белгилаб берилган вазифалар ижросини таʼминлаш мақсадида, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда банк жамоасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Масалан, коррупсияга қарши курашиш тизими бўйича ходимларнинг кўникмаларини шакллантириш доирасида барча вилоят ҳудудий бошқармаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” ва “Коррупсия – тараққиёт кушандаси” мавзуларида ўқув семинарлари ўтказилди. 

Мазкур семинарларда банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" фаол қатнашиб, ҳалоллик, шаффофлик, жамоатчилик назорати ҳамда масʼулият каби тамойиллар асосида коррупсиянинг олдини олиш бўйича атрофлича маʼлумот ва амалий тавсияларга эга бўлмоқда. 

Шунингдек, ходимларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини шакиллантириш учун банкнинг онлайн MKB TRAINING ACADEMY ўқув платформасида “Korrupsioner kim?” ва “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги ўқув курси жойлаштирилди. 

Таʻкидлаш керакки, юртимизда сўнгги йилларда бу иллатга қарши курашиш бўйича қатор қонунлар қабул қилиниб, янги тизим яратилди. Энг муҳими, жамиятда коррупсия муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит пайдо бўлди. Чунки коррупсиянинг олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик ваксинаси” билан эмлашдан бошланади. 

Давлатимиз раҳбари нутқида жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупсияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши эканини таʼкидлади. 

– Ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий самарага эришамиз. Шу боис маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санʼат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупсияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Бунинг учун коррупсиянинг олдини олишда таʼлим ва тарғиботни кучайтириш, ёшларимизни ҳалоллик ва адолат руҳида тарбиялаш, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликнинг коррупсияга қарши курашдаги роли ҳамда аҳамиятини ошириш муҳим ҳисобланади.

Зеро, давлатимиз раҳбари таʼкидлаганидек, “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупсиядир”.

Коррупсияга қарши курашда барчамиз бирлашсак, янги Ўзбекистонда коррупсиясиз жамият пайдо бўлади. Бу йўлда МКБАНК очиқлик ва ҳалолликни таʻминлаш, жамият ишончи ва давлат сиёсатини мустаҳкамлашда доим фаол иштирок этади.

О.Бутаев,

“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси





Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X